БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Аёллар шифтга тикилиб ётиб нима ҳақида ўйлайди?

Жазман аёл: «Келармикан, келмасмикан-а?»

Суюқоёқ: «Хизмат ҳақини берармикан, бермасмикан?

Хотин: «Бу эр қуриб кетмагур шифтни оқлармикан, оқламасмикан?

 

* * *

 

Бир маҳбус турмадан қочди. Уни тутиб келиб турма бошлиғи кабинетига олиб киришди. Бошлиқ ундан сўради:

— Нега қочдинг?

— Уйланишни истадим.

— Нима?

— Уйланмоқчи эдим.

— Қара-я, озодликни қизиқ тасаввур этаркансан.

 

* * *

 

Эр газетада қайсидир машҳур актриса спортчига турмушга чиққани ҳақидаги хабарни ўқиб хотинига деди:

— Нега қаёқдаги анқов, аҳмоқ эркакларга дунёнинг энг гўзал қизлари учрайди-а?

Хотин эрига меҳр билан боқиб, сўнгра ўзини кўзгуга солиб деди:

— Раҳмат, азизим!

 

* * *

 

Тонг. Хотин эридан сўради:

— Дадаси, нега кечаси уйқу орасида Надяхон, Надяхон деб бақириб чиқдингиз?

— Айтсам ишонмайсан. Тушимда мен Ленин эмишман!

 

* * *

 

Ярим кечаси хотин эрини уйғотиб сўради:

— Каравот остида сичқон ниманидир қитирлатаётгандай бўляптими?

— Нима қилай шунга? Миёвлайми?

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Жоним, илтимос, учта сўз айтгин, мен хурсандлигимдан еттинчи осмонда юргандай бўлай!

— Марҳамат, арқон шкафда.

 

* * *

 

Хотин:

— Дадаси, мен тўсатдан ўлиб қолсам, нима қилардингиз?

— Нима қилардим? Дафн этардим.

— Кейин-чи?..

— Кейинми?.. Умид қиламанки, кейин мени оқлашади.

 

* * *

Хотин:

— Дадаси, балиқлар дунёдаги энг ношуд, аҳмоқ жонзот эмиш. Шу ростми?

— Рост, ўзимнинг балиқчам, рост!

 

* * *

Официантка эркак мижоздан сўради:

— Нега кеннойим манави ичимликлардан ичмаяпти?

— У менинг қонимни ичади, синглим.

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Илгарилари сиз овқатингизнинг озгинасини еб, қолганини менга берардингиз. Энди бўлса, ҳаммасини ўзингиз еб қўймоқдасиз. Нима, энди мени севмай қолдингизми?

— Йўқ, сен мазали овқат тайёрлай бошладинг.