БУ ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ДОРИ ҲАЁТ УЧУН ЎТА ХАВФЛИДИР…

0

 

Ҳеч кимга сир эмас, ҳар қандай турдаги оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг салбий таъсирлари албатта бўлади. Шулардан бири трамадол дори воситасидир. Трамадол ўтган асрнинг 90- йилларида эркин сотувда бўлган. Врачлар беморларга оғриқ қолдирувчи дори сифатида шу дори воситасини ёзиб беришарди. Бу дори салбий таъсирга эга эмас дея ҳисоблашарди. Лекин кейинчалик дунё миқёсида трамадол тақиқлаб қўйилди. Чунки трамадол психотропик таъсирга эгалиги боис наркоманлар шу дорини улгуржи сотиб олишга ружу қўйди. Шунинг учун дори тақиқловга тушди. Аммо фақат психотроп бўлгани учун эмас, кейинчалик одамни «гипогликемия» хасталигига учратиши аниқланди. Бу хасталик ликемияга ўхшаш хавфли ҳисобланиб, бошланғич босқичда зудлик билан даволаш талаб этилади. Акс ҳолда бемор хотираси ва кўриш имкониятларидан маҳрум бўлади. Ақлан заифлашади. Оқибати эса фақат ўлим билан тугайди.

Астағфирилло!!!

golos. ua