Чехияда оламдан ўтган аёл соғлом фарзандни дунёга келтирди…

0

 

Чехиядаги Брно университети клиникасига 27 ёшли ҳомиладор аёлни олиб келишганди. Аёлнинг ҳомиласи 16 ойлик бўлганда, миясига қон қуйилган. «Тез ёрдам» машинасида олиб келишаётганда, аҳволи янада оғирлашган. Ҳали касалхонага етмай, бош мияси ўлим топган. Яъни, аёл чуқур кома ҳолатига тушган. Маълумки, бош мия ўлим топса, тамом, одам қайтиб уйғонмайди. Врачлар эса ҳомилани сақлаб қолишга аҳд қилишди. То туғруқ даври етгунга қадар аёл организмининг яшаш функцияларини сунъий равишда ушлаб туришди. Ниҳоят ой-куни яқинлашиб, фарзанд дунёга келди. Чақалоқни жарроҳлик амалиёти ёрдамида дунёга келтиришди албатта. У соғлом, 2, 1 килограмм вазн билан туғилди. Шундан кейингина аёлни сунъий ҳаёт бағишловчи ускуналардан ажратиб олишди. Жасадни яқинлари ихтиёрига топширишди.

Ҳозир бола отаси билан бирга яшамоқда. Айтишларича, ўзини жуда яхши ҳис этмоқда экан.