Испанияда 16 нафар бола оддий дори ичгач, «Бўри одам синдроми»га дучор бўлди…

0

 

Бу синдромга йўлиққан одамнинг бор бўйи юнгга бурканади.

Айтишларича, болаларнинг барчасига врач омепразол дорисини ёзиб берган. Бу дори таркибида эса негадир миноксидил моддаси мавжуд бўлган. Бу модда одатда сочи ўсмаётганларга берилади. Омепразол эса ярали хасталикларни даволашда қўлланилади.

Дори воситалари бўйича Испания агентлигидагилар барча дорихоналарга ушбу дори воситасини сотувдан олишни буюрди. Ота-оналарга агар болаларига шу доридан берган бўлишса, дарҳол врачга учрашишни тавсия қилишди.