Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 30 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 август куни муаммолар тўғрисида жиддий ўйлаб кўришингиз талаб этилади. Агар йўл-йўлакай ўз-ўзидан муаммо ҳал бўлиб кетаверади деб ўйласангиз, хато қиласиз. Айниқса, мартабангиз ошиши ва молиявий масаладаги муаммолар осонликча сизга ён бермоқчи эмас. Тадбиркорлар бугун ҳамкорлар билан музокаралар давомида росмана асабийлашишлари кутилади. Бардошли бўлинг ва ниятга албатта етасиз. Шу баҳонада принципларингизни таҳлилдан ўтказиб оласиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун хайрия тадбирларида иштирок этишингиз кутилади. Ҳар бир вазиятга реал кўз билан боқинг. Токи қалбингиздаги шубҳа булутлари тарқаб кетсин. Бел қисмингизда муаммо бўлса, жисмоний меҳнат қилманг. Катта пул ортидан қувиб ҳам ўзингизни қийнаманг. Ундан кўра қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Кечқурун вақтингизни касбингиз билан боғлиқ янги билимлар олиш, ижод ва севимли хоббингизга бағишланг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

30 августда қўл қовуштирганча қолиб кетмасангиз, ҳар қандай оғир вазиятдан чиқа олишингизга имкон топилади. Ҳатто, муҳаббатда ҳам исталган мақсадга етасиз. Бугун моддий аҳволингиз аъло даражада кечади. Лекин улгуржи харидлар қилишга шошилманг. Пулларнинг бир қисмини яхши кунлар учун асраб қўйинг. Саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар муддатини ўтказиб юбормаслигингиз тавсия этилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун олқишлар эшитиш, мукофот олиш учун ўтган кунлардагидан қолиб кетган ишларни охирига етказишингиз лозим. Янги ишга қўл уришдан тийила туринг. Бунинг учун малака оширишингиз, тажрибали ҳамкасбларнинг маслаҳатларини олишингиз керак бўлади. Жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилмоқда. Бу муаммони тинчлик йўли билан бартараф этишингиз сўралади. Асабни асранг. Қийналганларга кўмак беринг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

30 август куни асабларингизга қулф уриб туришингиз тавсия этилади. Акс ҳолда яқинларингизнинг кўнглини оғритиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ишхонада ҳам асабийлик сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун бўлғуси жуфтининг розилигини олишга бир қадамгина қолади. Бу қадамни ўйламасдан, фикрламасдан ташлай олмайсиз. Шу бир қадам уй-жой сотиб олиш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Паризод буржи остида таваллуд топганлар бу дунёда ҳамма нарса учун пул тўланиши лозимлигини яна бир бор идрок этишлари керак. Ўзингизни тутишингиз кўпчиликка ёқиб тушмаётган кўринади. Тактикани ўзгартирмасангиз бўлмайди. Саломатлигингизга ниҳоятда эътиборли бўлинг. Керак бўлса, парҳез тутинг. Бел қисмида муаммо борлар махсус машқларни бажариб боришлари керак. Дори сотиб олишни камайтиринг. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилади иншооллоҳ.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

30 августда жисмоний ҳолатингиз, асаб тизимингизни мустаҳкамловчи куч ва имкониятлардан юз бурманг. Фақат иш билан яшасангиз хато қиласиз. Бажараётган ишингиздан ҳам кўнгил ёзувчи жиҳатлар топишга ҳаракат қилинг. Янги танишувларни амалга оширинг. Ҳаётга оптимист назари билан боқинг. Кечқурун молиявий муаммолар бартараф этилади. Бироқ харидлар масаласини ортга сура туринг. Кечқурун айримлар олисда яшовчи қадрдонлар ҳақида ёқимли хабар эшитиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун ҳамма ишларингиз тобида бўлиши мумкин. Аммо муҳаббатда муаммолар юзага келиши кутилмоқда. Сизнинг айбингиз билан жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаттиқ ранжиган чиқади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга янгилик киритишга уринманг. Умуман, танаффуслардан бугунча юз буриб туришингизга тўғри келади. Улар ҳам ишингиз, ҳам саломатлигингизга путур етказиши эҳтимолдан холи эмас. Асабларни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

30 август куни ишингизга жиддий ёндашинг. Бўшашишга умуман ўрин берманг. Оилангизда вазиятлар чалкашиб кетиши оқибатида айрим қондошлар билан муносабатларга қора парда тортилиши мумкин. Оилалилар жуфти билан муносабатларга ҳам ойдинлик киритиб олишлари зарур. Кўча овқатини ейишдан тийилинг. Кекса ва ўсал ётган қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Савобга эгалик қилинг. Бугун спорт билан боғлиқ ҳар қандай тадбир муваффақиятли ўтади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида иш жойингиздаги ҳамкасблардан кимдир сизни танқид остига олиб, ишингиздан камчилик топа бошлаши мумкин. Асабийлашиш тугул, энсангизни ҳам қотирманг. Шунда ғалаба сиз томонда бўлади. Бугун пиёда сайр қилиш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, сув ҳавзаларида чўмилиш хайрли ўтади. Кун давомида оғир нарса кўтара кўрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

30 августда яқин қариндошларингиз кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолга яқин. Улар росманасига сизга ташланиб қолишади. Сизни айбсиз айбдорга айлантиришади. Сиз бу гал тек турмаслигингиз керак. Ҳақлигингизни исботланг. Оила қурмаганлардан кимдир яқинда бўлғуси жуфти билан танишган бўлса, бугун кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиради. Йигит бўлсангиз, учрашувга чиройли гулдаста олиб боришни унутманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун спортнинг экстремал турларидан нари бўлишингиз тавсия қилинади. Шу билан бирга алданишдан, пул билан боғлиқ фириблардан сақланинг. Атрофдагилар қаршисида ҳурматингиз тушиб кетишини истамасангиз, ўзингизни маданиятлиларча тутинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири кўнглингизга озор етказадиган гап айтиши мумкин Бу гап келгуси муносабатларга нуқта қўйиши тайин. Кечқурун сафарга чиқсангиз, билингки, сафарингиз фойдали кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади