«XIAOMI» 64 МЕГАПИКСЕЛЛИ КАМЕРАГА ЭГА СМАРТФОН ЯРАТДИ…

0

 

Хитойнинг «Хiaomi» компанияси асосий камераси 64 МП қувватга эга «Redmi Note 8 Pro» смартфонини сотувга чиқарди. Смартфоннинг дисплейи 6, 55 дюмли, тезкор хотираси 8 ГБ ни ташкил этган. Асосий хотираси 64, 128 ГБ ҳажмга эга.

Олд камераси 20 МП қувватга эга. Камералар ёруғлик кам жойларда ҳам сифатли сурат олишга мослаштирилган.

Смартфоннинг нархи ҳақида маълумот тарқатилмаган.