ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

МУЗҚАЙМОҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Археологларнинг айтишича, музқаймоқ 4000 йил олдин қадимий Хитойда пайдо бўлган.

2. Дунёда музқаймоқнинг учта тури машҳур. Улар ванилинли, шоколадли ва қулупнайли музқаймоқ ҳисобланади.

3. Қадимда Россияда музқаймоқни асосан қишда тайёрлашган. Музқаймоқ сутга асал аралаштириб, кейин музлатиб қўйилган.

4. Мексикада аччиқ қалампирли музқаймоқни севиб истеъмол қилишади.

5. Венесуэлада сабзили, пиволи, қисқичбақали, помидорли, чўчқа гўшти қўшилган музқаймоқлар тайёрловчи кафе фаолият юритади.

6. Америкада ҳар бир одам йилига 20 килограммдан кўпроқ музқаймоқ истеъмол қилади.

7. Португалияда итлар учун махсус музқаймоқ тайёрланади.

8. Дунёдаги энг қиммат музқаймоқни Нью-Йоркдаги ресторанларнинг бирида сотишади. Бу музқаймоққа еса бўладиган ҳолатдаги олтин қўшилади. Баҳоси эса 25 минг доллар туради.

9. Наполеон давлат тўнтаришидан сўнг Илоҳий Елена оролига сургун қилингач, унга музқаймоқ тайёрланадиган ускуна келтириб беришган.

10. 2011 йили Канадада дунёдаги энг катта торт-музқаймоқ тайёрланган. Унинг вазни 10 тоннага тенг бўлган ва Гиннес рекордлар китобига киритилган.

11. Ёзувчи Антон Чехов музқаймоқни қаттиқ севган. Айтишларига қараганда, у бойлигининг ярмини фақат музқаймоққа сарфлаган экан.

12. 2002 йили Чилида кўчада музқаймоқ сотиб юрадиган эркакни қўлга олишган. Чунки у музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларнинг мижозларини тортиб олиб, бозорини касод қилган экан. Биласизми нега? Чунки у музқаймоққа кокаин аралаштираркан.

13. Музқаймоқдаги зичлик ҳолати ҳаводан ташкил топган. Агар шу ҳаво чиқариб ташланса, уни тишлаб ейиш худди ғиштни тишлаш каби қийин ва оғриқли кечади.

14. 19-асрга қадар музқаймоқ ейиш фақат бойларгагина насиб этган. Аср бошида Лондонда яшовчи бир йигит уйидаги музлаткични кўчага олиб чиққан ва музқаймоқ тайёрлаб арзон баҳода пуллай бошлаган. Шундан кейингина музқаймоқ ейиш бахти камбағалларга ҳам насиб этган.

15. Америка собиқ президентларидан бири Билл Клинтон кечалари музқаймоқ емаса, ухлай олмас экан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади