31 АВГУСТ КУНИ АТМОСФЕРАДА КУЧЛИ МАГНИТ БЎРОНЛАРИ КУЗАТИЛАДИ… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Қуёш рентген астрономияси лабораторияси мутахассисларининг сўнгги хабарига кўра, шу йил 31 август куни атмосферада жуда кучли магнит бўронлари юзага келади. Бу магнит бўронлари буткул соғлом одамларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Улар мигрен, диққат-эътиборлилик хусусиятининг пасайиши, кайфиятнинг сакраши каби ёқимсиз ҳолатларни бошдан ўтказишлари эҳтимолга яқин.

Бўронлар 1 сентябр куни кечга қадар давом этиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар барчага саломатликни эҳтиёт қилиш зарурлигини уқтирмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар, кексалар имкон доирасида қуёш тиғи остида юрмасликлари тавсия этилади. Қон босимини тез-тез ўлчатиб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.