Америкада икки бошли тошбақа топилди…

0

 

Американинг Жанубий Каролина штатига қарашли Хилтон-Хед-Айленд шаҳрида икки бошли тошбақа топилди. Шу ҳақда тошбақаларни ҳимоя қилиш маҳаллий ташкилоти вакиллари хабар тарқатишган.

— Бизнинг ташкилот тарихида нималарни, қандай манзараларни кўрмадик, — дейди ташкилот маъмурларидан бири. — Аммо тошбақанинг икки бошлисини биринчи кўриб туришимиз. Биз жониворни океанга қўйиб юбордик…

Икки бошли тошбақанинг сурати интернетда ҳам минглаб лайклар йиғди. Кўпчилик икки бошли тошбақа ёввойи табиат қўйнида яшаб кета олмаслигини, шунинг учун уни океанга ташламасдан боқиб олиш зарурлигини айтди.

Мутахассисларнинг фикрича, икки бошли тошбақа ва илонлар боши аслида эгизак ҳисобланади. Улар аксар ҳолларда жуда яхши ҳаёт тарзига эга бўлади.