Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 31 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

31 август куни жамоавий ишга кўпроқ эътибор қаратишингиз тавсия қилинади. Чунки сиз бугун адо этадиган ишлар анча мураккаб. Уларни ёлғизликда охирига етказиб бўлмайди. Пул масаласида юзага келган муаммолар аста-секин жойига туша бошлайди. Лекин қўлингизга тушган пулларни дарров ишлатиб юборишга шошилманг. «Қора кун»дан ҳеч ким суғурталанмаган. Айримлар кечқурун фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар пайдо бўлади. Уларни дўстлар ёрдамисиз бартараф этишнинг сира имкони йўқ. Гарчи дўстлардан бу масалада ёрдам сўраш ноқулай туюлса ҳам шундан бўлак иложингиз ҳам йўқ. Кўзингизга қараб кулиб, нари кетсангиз ғийбатингизни қиладиганлардан нари бўлинг. Ҳар қандай ёқимсиз гап ёки ҳолат саломатлигингизга путур етказади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

31 августда илгари кимларни ранжитган бўлсангиз, албатта узр сўрашингиз тавсия этилади. Кунни бақир-чақирларсиз, ширин хаёллар суриш билан бошланг. Тадбиркорлар бугун мўмай даромад олишлари кутилади. Лекин пул сиз мўлжаллагандан камроқ бўлади. Рўзғордаги муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун кимлардир бошқа уйга кўчиши, маиший техника ёки мебеллар харид қилиши кутилмоқда.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунги кунингизни қора булутларсиз, бахтли кечади деб бўлмайди. Лекин сиз энг оғир вазиятлардан ҳам силлиқчасига чиқишга устаси фарангсиз. Сизга қайсидир масалада ёрдам қўлини чўзганларни ўзингиздан итариб ташламанг. Дунёда шундай меҳрибон одамлар борлиги учун Яратганга шукр қилинг. Кимдир қўшимча даромадли иш таклиф этса, албатта рози бўлинг. Кечқурун имкон топсангиз, табиат қўйнида дам олинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

31 август куни фақат ғалаба сари интиласиз. Сизни ҳеч қандай тўсиқ тўхтатиб қола олмайди. Асосийси, мушкулотларга ён берманг, таслим бўлманг. Ижод кишилари бугун сал ташаббускорроқ бўлишлари керак. Тадбиркорлар эса пулларининг эҳтиётини қилсинлар. Таваккал шубҳали лойиҳаларга пул тикишдан сақланинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи остида туғилган дўстларимиз ишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижаларни қўлга киритишади. Оилалилар ҳам уйдаги қувончли воқеалар сабаб кайфиятлари кўтарилиб, қайта-қайта худога шукроналар келтиришади. Куннинг иккинчи ярмида йирик харидлар, уй сотиб олиш ва йирик лойиҳага пул тикиш амаллари омадли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичишни унутмасликлари керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

31 августда дўстларингиздан бири сизга энг оғир вазиятдан чиқишингизда ёрдам қўлини чўзади. У мактаб пайтларидан сиз билан қалин дўст сифатида муносабат юритиб келган инсон. Сиз яна бир карра ҳақиқий дўстлик нималарда акс этишини англаб етасиз. Ёлғизларни ҳам бугун омад кутиб туради. Орзуингиздаги инсонни учратиб танишасиз. Балки бир кўришда севиб қолиш деган гапларга ҳали эртадир. Асосийси, яхши инсонни учратасиз. Шунинг ўзи катта гап-ку, тўғри эмасми?!.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

31 август куни қатъиятни ишга солмасангиз, асосий юмушларни охирига етказа олмаслигингиз мумкин. Шу кунга қадар қўлдан бой берилган муваффақиятларни ҳам қайтаришга ҳаракат қилинг. Саломатлик билан ҳазиллашмаслигингиз тавсия этилади. Бирор ерингизда оғриқ сезсангиз, дарҳол врач кўригига чопинг. Овқатланиш ва дам олиш режимига амал қилинг. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Агар ўзингизни муваффақиятли, ёқимли лаҳзалар билан мамнун этиш истагида бўлсангиз, ишга берилинг. Телефон, компьютер ёки кимлар биландир гап сотишни нари сура туринг. Яқин келажакда мўмай даромад келтирадиган ишларни қўлдан чиқарманг. Йигитлар ҳали оила қурмаган-у, анчадан бери ўзига ёққан инсон билан учрашиб юрган бўлсалар, билинг, танлаганингиз қўлини сўрашингизга муштоқ. Тўйни тезлатиш керак, бўтам. Қаҳрамонликлар содир этиш пайти етди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

31 августда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам романтикадан анча йироқ бўлишларига тўғри келади. Сиз шундоқ ҳам ҳаётда ажойиб инсонни учратгансиз. Лекин ҳозирги вазиятда романтика билан қозон қайнатиб бўлмайди. Кун давомида астойдил тер тўкиб заҳира пулларни кўпайтиришингиз лозим. Раҳбарлар берган топшириқларни сўзсиз адо этишингиз керак. Янги ғоялар ўйлаб топиб, ўзингизни кўрсатинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қилган ишларни блокнотга ёзиб боринг, топган пулларингизни қатъий ҳисоб-китобда ушланг, ораторга айланинг. Мана шу учта амал сизни омад сари етаклайди. Умуман олганда, шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам шовқинли, тўполонли лаҳзалар кўп бўлади. Агар астойдил ишласангиз, маошдан ташқари мукофот пулига ҳам эга чиқасиз. Фақат пулларни қимматбаҳо буюмлар харид қилишга сарфламанг. Сафарга шахсий автомобилингизда чиқманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

31 август куни олдингизга реал мақсадларни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Иллюзия асирига айланишдан сақланинг. Муҳаббатда фавқулодда тўғри қарор чиқарасиз-у, бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларга файз киритади. Кечки пайт айримлар мўмай даромадга эга бўлиши, ёки лотереяда катта пул ютиши, ё меросга эга чиқиши кутилади. Рўзғордаги муаммоларни жуда катта тезликда бартараф этинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади