Вьетнамлик йигит қаллиғи оламдан ўтиб, дафн маросими бўлаётган кун икковлари учун никоҳ маросимини ташкил этди… (ВИДЕО)

0

 

Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида яшовчи Данг Тхиен Ан исмли йигит севган қизи билан техника университетида бирга таҳсил олган. Охирги икки йил улар Японияда ишлашди. Турмуш қуришга аҳд қилишгач, қаллиғи ватанга қайтиб тўй тадоригини кўра бошлаганди. Аммо 25 августда йигит интернет орқали қаллиғи автоҳалокатга учраб ҳалок бўлганидан хабар топди ва зудлик билан ватанга қайтиб келди. Келди-ю, бўлғуси жуфтининг дафн маросими пайтида икковлари учун никоҳ маросими уюштирди. Никоҳ узугини ўз бармоғига таққач, келин учун аталган тақинчоқни жасади қаршисидаги сурат ёнига қўйди. Улар турмуш қуришса, йигит ўз тўйи куни бир қўшиқни ижро этишга ваъда берганди. Ўша қўшиқни куйлаб марҳума қаллиғига боқий дунёнинг жаннатини тилади. Йиғилганлар, марҳума ва йигитнинг қариндошлари қон йиғлаганча бу аянчли манзарани томоша қилишди.