Америкалик олимлардан бири Нибиру сайёраси ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этди…

0

 

Америкадаги геологик тадқиқотлар институти собиқ ходими Этан Троубриж Нибиру сайёраси ҳақидаги ҳақиқатларни журналистларга берган интервьюси давомида тўкиб солди. У айтдики, НАСА ташкилотидагилар 30 йилдан Нибиру ҳақидаги барча маълумотларга эга. Аммо ҳануз дунё аҳлидан бу ҳақиқатни сир тутиб келишмоқда. Олим айтдики, Нибиру ва унинг еттита йўлдоши Қуёш тизимига яқинлашиб келмоқда. Агар шу тахлит давом этса, Ер атмосферасига кириб келиши тайин. Бу Ер сайёрасида вайроналарни содир этади. Афсуски, НАСА бу сирларни ошкор этмоқчи эмас. Яна Нибиру ҳақида маълумот олиш учун барча имкониятлар эшиклари сунъий тарзда ёпиб ташланган. Олимлар қанча ҳаракат қилишмасин, барибир ўзлари истаган ахборотга эга бўла олишмайди.

— Мен шу сирлардан тасодифан воқиф бўлганим учун, — дейди олим. — Ишдан ҳайдалибгина қолмай, руҳий хасталиклар шифохонасига жўнатилганман….

Троубрижнинг ишонч билан таъкидлашича, Нибиру атрофидаги сайёралар Қуёш атрофида айланадиган сайёраларга нисбатан тезроқ айланади. Бу сайёранинг биргина тортиш кучи Ерда такрорланмас салбий ўзгаришларни содир этишга қодир.

Дарвоқе, яқинда Кентукки осмонида парвоз қилаётган самолёт йўловчилари иллюминатор орқали ўзга сайёраликлар фазо кемасини ҳам кўришгани ҳақида маълумот тарқатилди. Товоқ шаклидаги кема авиалайнерни анча жойгача кузатиб борибди. Бироқ бу ҳақиқатни ҳам НАСА ташкилотидагилар жавобсиз қолдиришди.