БИР ЧИМДИМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Турли ёшартирадиган дориларни ичиб юришингга қарши эмасман. Лекин бир нарса эсингда бўлсин, қизинг билан сенинг орангда камида тўққиз ой фарқ бўлиши керак.

 

* * *

 

Муаллима ўқувчидан сўради:

— Сенингча, идеал мактаб қандай бўлиши керак?

— Ёпиқ бўлиши керак.

 

* * *

 

Ўқитувчи:

— Дарахт жиноятчидан қандай фарқланади?

Ўқувчи:

— Дарахтни аввал ўтқазишади, кейин ўсиб-улғаяди. Жиноятчи эса, аввал ўсиб-улғаяди, кейин олиб бориб ўтқазишади.

 

* * *

 

— Айт-чи, ошна, сен ўзингни инсофли одам деб ҳисоблайсанми?

— Ҳа.

— Агар кўчада кетаётиб миллион сўм пул топиб олсанг, эгасига қайтарармидинг?

— Ҳа, агар ўша пуллар камбағал одамга тегишли бўлса.

 

* * *

 

Эр уйга эрта тонгда кириб келди. Хотини уни уриша бошлаганди, қайириб ташлади.

— Мен эркин қушман, қачон истасам, ўшанда учиб келавераман.

Эртаси куни хотини эрта тонгда уйига кириб келди-да, деди:

— Мен асира қушман. Эндигина қўйиб юборишди.

 

* * *

 

Икки кампир ўзаро гаплашишаяпти.

— Анави қўшнининг мактабда ўқийдиган ўғли шаҳар ташқарисидан ҳақиқий мина топиб олибди.

— Ҳа, бизникигаям эшитилди.

 

* * *

 

Тарих дарсида муаллим ўқувчиларга немис концлагери ҳақида гапириб бераётганди. Бир ўқувчи унинг сўзини бўлди.

— Менинг бобом ўша концлагерда ҳалок бўлган экан.

— Бобонгни қийнаб ўлдиришган эканми?

— Йўқ, мастликда соқчилар турадиган вишкадан йиқилиб тушибди.

 

* * *

 

Ўқув машғулотлари пайтида сержант сездики, янги чақирилган аскарлардан бири тинимсиз титраяпти.

У сўради:

— Нега қалтираяпсан?

— Йўқ, мен қўрққанимдан қалтираётганим йўқ. Душман ҳали менинг бу ердалигимни билмайди. Билдириб қўйгим келаяпти.

 

* * *

 

Эр ваннахонада чўмилаётиб хотинига қичқирди:

— Хотин, манави шампун қуруқ сочлар учун экан. Мен сочимни ҳўллаб қўйибман-ку, нима қилай?

 

* * *

 

Директор бир ўқувчига мактаб деразаларини бўяшни буюрганди. Икки соатдан сўнг ўқувчи директордан сўради:

— Ромлариниям бўяйми?