Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 1 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун катта ишлар учун куч ва имкониятларингизни асрашингиз керак бўлади. Арзимас ишларга берилиб кучингизни сарфлаб қўйманг. Муҳаббатда ўзингиз истаган ҳақиқатни англаб етиш учун ҳаракат қила бошлайсиз. Хўш, нега? Бу сизга фойда берармикан? Агар муҳаббатда муносабатларингиз яхши бўлса, фалсафани бир четга ирғитиб ташлаганингиз маъқул. Молияда ҳар қадамингизни ўйлаб босишингиз тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

1 сентябр кузнинг илк куни ўзингизга нисбатан ҳаётий тажрибаси кўп бўлганларнинг маслаҳатларига қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Ўзингизни ақллиликда бошқалардан юқори қўйманг. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қиладиган ҳолатда эмас. Айниқса, савдо билан шуғулланаётганларнинг бу масалада муаммоси жиддий. Оилада шахсий муаммоларга тоза кўнгил билан ёндашинг. Шунда ҳақиқатни кўра оласиз. Умуртқа поғонангиз ва оёқларингизни жуда эҳтиёт қилинг, оғир буюмларни кўтарманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун муҳаббат осмонингиз булутларсиз соф ҳолатда бўлади. Фақат ишларингиз яхши кечмаслиги мумкин. Пул камайиб бораётганини кўриб турасиз. Лекин йўқлик ўрнини қандай тўлдиришни билмай ҳайрон бўласиз. Интернет орқали қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Байрамлар ўз йўлига. Шахсий ҳаётни тўкис ҳолатда тутиш сизнинг вазифангизга киради. Саломатлигингизни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида вақт ажратишингиз тавсия этилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

1 сентябр куни кайфиятингиз ёмон бўладими, негадир арзимас баҳона билан бошқаларга қичқира бошлайсиз. Бу билан нимага эришасиз? Ҳа, кайфиятингиз баттар ёмонлашади холос. Ким биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Янги танишувлардан воз кечинг. Эски қадрдонлар билан аксинча дилдан суҳбатлашишингиз тавсия этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш учун дўстларга, танишларга ёрдам сўраб мурожаат этишингиз керак. Бундан бошқа йўл билан пул топа олмайсиз ёки қарзларингизни қайтара билмайсиз.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун бир қоидага амал қилишингиз лозим. Биргина позицияни танлашингиз зарур. Яъни, кўпроқ бошқаларга ёрдам қўлингизни чўзишингиз талаб этилади. Агар дўстлар маслаҳатига қулоқ тутсангиз, муҳаббатда ҳам ишларингиз беш бўлади. Бировларга нисбатан ёмон ниятда бўлманг. Фақат яхши ниятларгина амалга ошади. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш ва табиат қўйнида дам олишингиз учун қулай шароит туғилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

1 сентябрда руҳан тушкунлик сизни таъқиб эта бошлаши мумкин. Бу бошқалар билан муносабатларда айниқса яққол кўзга ташланади. Кун давомида дўстларингиздан бирига қилинган қўнғироқ сизга ҳар жиҳатдан фойда келтириши мумкин. Бу тижорат билан шуғулланадиганлар учун кўпроқ тааллуқли десак тўғрироқ бўлади. Оилада енгил вазиятни билиб-билмай оғирлаштириб қўйишдан сақланинг. Атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни асранг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз оғир кечади. Лекин унумли бўлади. Кўпчилик атрофдагилар қаршисида ҳурмат-иззатини мустаҳкамлаб олишга ҳам муяссар бўлади. Бугун кўп гапирманг, аксинча кўпроқ тингланг. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш топишингиз ва шу баҳонада моддий аҳволингизни яхшилаб олишингиз кутилади. Рўзғорда тежамкорликка эътибор қаратинг. Бусиз қўшимча муаммоларни келтириб чиқаришингиз ҳеч гап эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

1 сентябр сиз учун росмана қуёшли ва ёрқин кечади. Лекин бунинг учун эрта уйғонишингиз керак. Худо эрта туриб сўраганларга ризқ улашади. Иш бажаришда фақат ўзингизга ёққан амалларга қўл уринг. Ҳеч бир жабҳада ўзингизни ҳам, бировларни ҳам алдашга уринманг. Бу нарса моддий аҳволингизга салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин. Кечқурун севган инсонингиз билан бирга вақт ўтказинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Агар бугун дангасалик домида қоладиган бўлсангиз, Оллоҳ улашадиган ризқ-насибадан қуруқ қоласиз. Ҳаётга реал, оптимист назари билан боқинг. Куннинг иккинчи қисмида севган инсонингиз айнан сиз учун байрам уюштириши мумкин. Оилалилар рўзғорда жиддий муаммоларга рўбарў бўлишлари кутилади. Олис сафарга отланманг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Магнит бўронларидан сақланиш пайида бўлинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

1 сентябр куни астойдил, чин кўнгил билан иш бошласангиз, керагидан ҳам кўпроқ ижобий натижаларга эришасиз. Ўзингизни эркалаб, талтайтиришдан тийилинг. Акс ҳолда ижобий натижалар юз кўрсатмайди. Агар дўстлардан бирига ишончингиз сўнган бўлса, буни унинг ўзидан сўраб билинг. Очиқчасига гаплашиб олиш аксар ҳолатларда ижобий натижа беради. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик танишувни бошдан кечирасиз. Бардам бўлинг!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун сизни ҳаракатдаги энциклопедияга ўхшатилса тўғрироқ бўларди. Нега деганда, ҳаммага маслаҳатлар берасиз, истеъдодингиздан бошқаларни баҳраманд этасиз. Билимларингиз билан тажрибали инсонларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Кечқурун молиявий масалада омадсизлик юз кўрсатиши мумкин. Мўлжаллаган даромадни олмаслик кайфиятингизни тушириб юбориши эҳтимолга яқин. Айримлар узоқ кутилган сафарга бугун кечқурун отланади. Сафар сиз учун жуда ёқимли кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

1 сентябр куни жонни астойдил қийнасангиз, пул ҳам, ҳурмат ҳам, истироҳат ҳам бўлади. Бўлар-бўлмас нарсаларга пул сарфламанг. Кейин ўзингиз афсусланасиз. Оилалилар муҳаббатда ташқаридаги хушомадларга бўйин эгиб қўймасинлар. Кейин қаддингизни тиклай олмай қийналасиз. Оиласиз бўлсангиз, муносабатлар жиддий бўлса-да, ён беринг. Вақтинчалик муносабатлар сизга наф келтирмайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади