Олимлар яна бир янги сайёра топишди. Сайёрада кечадиган бир йил Ердаги 200 йилга тенг экан…

0

 

НАСА олимлари яқиндагина топган фазо объекти Ердан 100 ёруғлик йилига тенг узоқликда жойлашган. Янги сайёрани «HR 5183 b» деб номлашди. Уларнинг айтишича, илгари бунақасини умуман учратишмаган экан.

Сайёранинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда ўтадиган бир йил Ердаги 200 йилга тенг экан. Агар шундай объект Қуёш тизимида мавжуд бўлса, у албатта Нептун таъсирида Юпитер ҳамда Марс оралиғидаги астероидлар камарига қўшилган бўларди. Янги сайёра эллиптик орбитага эга. Бу ҳам сайёранинг ҳеч бир фазо объектига ўхшамайдиган жиҳатларидан биридир. Айнан шунинг учун сайёрадаги бир йил Еримизда кечадиган 200 йилга тенг.

Олимлар янги сайёранинг қандайдир бошқа фазо жисми билан тўқнашиб кетиш оқибатида эллиптик орбитага эгалигини тахмин қилишмоқда.

Олимлар янги сайёрани ўрганишда давом этишмоқда.

Дарвоқе, олимларнинг изланишлари натижасида шу нарса аниқланганки, фазодаги биронта ҳам сайёра жисмларнинг тўқнашуви ёки қандайдир бошқа сабаб билан яралиб қолмас экан. Барча сайёраларни Қуёш яратаркан.

Андрей Ветров

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси