ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АНДОРРА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Андоррада евро валютаси ёрдамида олди-сотди амалга оширилади. Аммо бу давлат Европа иттифоқи таркибида эмас.

2. Андоррада темир йўллар умуман йўқ.

3. Мамлакат пойтахти Андорра-ла-Велья. Бу шаҳар денгиз сатҳидан 1 километр баландликдаги тоғ чўққисида жойлашган.

4. Андоррада почта хизмати текин. Фақат хорижга жўнатма жўнатаётганлар хизмат ҳақи тўлайди.

5. Андорранинг армияси ҳам йўқ.

6. Бу ерда аҳолининг ҳаёт тарзи Европадагидан ҳам юқорироқ.

7. Андоррада турма умуман йўқ. Жиноят ҳам содир этилмайди.

8. Андоррада адвокатлар фаолияти 1864 йили тақиқланган. Қонун ҳануз ўз кучида турибди. Унда қайд этилишича, адвокатлар қорани оққа айлантиришда устаси фаранг экан.

9. Бу мамлакатнинг миллий валютаси ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмаса ҳам керак. Пул коллекцияси ишқибозлари учунгина Андорра динорлари зарб этилади.

10. Андоррада ҳаммаси бўлиб 80 минг киши истиқомат қилади. Аммо бу мамлакатга ҳар йили 11 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради.

11. Андоррада умуман аэропорт йўқ.

12. Биринчи жаҳон уруши пайтида Андорра Германияга қарши уруш эълон қилди. Бироқ кейинчалик бу ҳақда давлат раҳбарлари унутиб қўйишди. 1957 йилга келиб бирдан эслаб қолишди-ю, Германия билан тинчлик масаласида битим имзолашди.

13. Андорра шу қадар кичик бўлишига қарамай, бу ерда чумолининг 75 га яқин тури яшайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади