ВИТАМИНЛАР САРАТОН ХАСТАЛИГИГА ОЛИБ КЕЛАДИ…

0

 

Германиялик профессор Мартин Смоллич ўз изланишлари натижаларидан келиб чиқиб бир тўхтамга келди. Унинг айтишича, В6, В9, В12 витаминлари истеъмоли меъёрдан ошса, саратон хасталигини келтириб чиқараркан. Аниқроқ айтганда, витаминнинг меъёрдан оширилиши ўпка саратонини келтириб чиқаради.

Шунинг учун олим таъкидлайдики, масалан, В12 витаминини бир кеча-кундузда 4мкг миқдорда истеъмол қилиш керак. Бу витамин тури асосан анемияга қарши курашда катта ёрдам беради. У балиқларнинг айрим турлари, жумладан, скумбрияда, жигарда, мол гўшти, творог, пишлоқнинг қотирилган турларида мавжуд. Шу маҳсулотларни меъёрий миқдордан оширмаслик керак холос.