Актриса Анастасия Заворотнюкка қарғиш теккан экан…

0

 

Гарчи россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюк ўзининг кейинги пайтлардаги саломалиги ҳақида тез орада айтиб беришни маълум қилган бўлса-да, мухлисларининг бардоши етмади. Уларга бор ҳақиқатни башоратчи ва экстрасенс Саона гапириб берди. Экстрасенснинг гапига қараганда, актрисани саратон хасталиги тез вақтда оёқдан олиши мумкин. Бу хасталик жоду оламида қарғиш текканларга ёпишади деб ҳисобланаркан. Агар тез фурсатда муолажаларни бошламаса, бу Анастасия учун ўлим билан тугаши мумкин экан.

— Анастасия эри билан ажрашгач, — деди Саона. — Эркак ҳануз азобда яшамоқда. Йўқ, у суюклисини қарғамаслиги мумкин. Аммо худо бор-ку тепада. Худонинг хоҳиши билан қарғиш саратонга айланиб актрисага хавф туғдираётган бўлиши ҳақиқатдан холи эмас.