Америкалик фермер кимошди савдосида беш оёқ билан туғилган бузоқчани сотиб олди…

0

 

Американинг Луизана штатида яшовчи Александер Мэтт ва қаллиғи Мэгин Дэвислар кимошди савдосида «Элси» лақабли беш оёқ билан туғилган бузоқчани сотиб олишди ва фермадаги қорамоллар орасига қўшишди.

— Кимошди савдосида бузоқчанинг нархи 50 доллардан бошланганди, — дейди Александер. — Нуқсон билан, яъни, беш оёқли туғилган бу бузоқчани ҳеч ким сотиб олай демади. Шунинг учун нарх 35 долларгача туширилди. Мен агар бузоқчани ҳеч ким сотиб олмаса, ўлим топишини ҳис этдим ва дарҳол сотиб олдим. Ҳозир беш оёқли Элси бузоқчам чопқиллаб юрибди…

Жонивор икки ҳафта олдин дунёга келган. Бешинчи боши қулоғи орқасидан ўсиб чиққан ва бошига осилиб тушган. Мэтт ва Мэгинлар бузоқчани ветеринарга ҳам кўрсатишди. Яшаб кетишига ишонч бор экан. Улар айни кунларда Элсини астойдил парвариш қилиш билан банд.