Англия қироличаси Елизавета II қандай таомларни хуш кўради?..

0

 

Маълумотларга кўра, Елизавета II аввало картошка фри, балиқ ва чипсларни севиб истеъмол қилади. Шотландиядаги резиденциясига ёз ойларида ташриф буюрганда ҳам ошпазлар асосан юқорида номлари тилга олинган таомларни пишириб чарчашмайди.

Қироличанинг собиқ ошпази Даррен МакГрэди (Darren McGrady) айтдики, Елизавета II ни ашаддий хўранда деб бўлмайди. Аммо турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп кун бўйи тинимсиз овқат ейиши мумкин. У бисквитли тортни бажонидил тановул қилади.

Сафар пайтида Елизавета II майизли кекс, ёнғоқларни севиб ейди. Унга махсус маркадаги сувдан чой дамлашади.

Шаҳзода Уильям пиццани яхши кўради. Бундан ташқари, хитойча таомлар ҳам жони дили. Демак, шаҳзода суварак, қисқичбақа, қурбақадан тайёрланадиган таомларни ҳам истеъмол қиларкан-да.

Шу йил июн ойи бошида полиция ходимлари Букингем саройига пицца олиб келаётган курьерни тўхтатишди. У қироличанинг буюртмасига кўра пицца олиб келаётганини айтиб туриб олди. Суриштиришса, қиролича ҳеч кимга пицца буюртирмаган экан. Бир-икки фирибгарлар курьерни аҳмоқ қилишибди. Полициячилар уни ортга қайтариб юборишди. Лекин пиццани ўзларига олиб қолишди.