БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Муаллима:

— Тошматвой, китобни ичингда ўқи, бошқаларга халал беряпсан!

— Устоз, ахир, мен ҳақимда бу ерда ҳеч нарса ёзилмаган-ку!

 

* * *

 

Тўрт эркак яп-янги «Запорожец»да кетишаяпти. Ҳамма ойналар ёпиқ. Терлаб кетишган. Шериклардан бири ҳайдовчига деди:

— Ойналарни очиб қўй, ҳозир бўғилиб ўламиз-ку!

— Қўявер, кўрганлар машинамизда кондиционер бор экан деб ўйлашади.

 

* * *

 

Янги бой машинасини техник кўрикдан ўтказаяпти. Инспектор сўради:

— Манави қизил тугмача нима?

— Бу ёмғирдан… Боссангиз…

— Тушундим, дарров машинанинг тепа қисми ёпилади.

— Йўқ, ёмғир ёғишдан тўхтайди.

 

* * *

 

Судья судланувчидан сўради:

— Нега бир дўконга уч маротаба ўғирликка тушдингиз?

— Биринчи марта хотинимга кўйлак олиб кетиш учун тушгандим. Хотинларни биласиз-ку, қайсар! Икки марта алмаштириб чиқишга тўғри келди.

 

* * *

 

— Оғайни, бу йил қаерда дам олиб қайтмоқчисан?

— Сибирда.

— Нега?

— Судья қўймаяпти.

 

* * *

 

Аёл сибирлик дугонасиникига меҳмонга келди. Қараса, стол остида сичқонлар юришибди.

— Вой, сичқонлар!.. Шимолдаям сичқон бўладими?

— Бу сичқонмас, сувараклар шуба кийиб олишган.

 

* * *

 

Жуҳуд оғайнисидан сўради:

— Шундай яхши соатни қаердан топдинг?

— Отам ўлимидан олдин сотган.

 

* * *

 

Ўқув машғулотлари пайтида сержант сездики, янги чақирилган аскарлардан бири тинимсиз титраяпти.

У сўради:

— Нега қалтираяпсан?

— Йўқ, мен қўрққанимдан қалтираётганим йўқ. Душман ҳали менинг бу ердалигимни билмайди. Билдириб қўйгим келяпти.

 

* * *

 

Эр-хотин қаригунча ким кимга қанча хиёнат қилса, қопга шунча ун солиб қўйишга келишиб олишди. Қаришгач, эр уялган кўйи кичкинагина қопчада ун кўтариб келиб хотинининг олдига ташлади.

— Қани, энди сен кўрсат-чи!

Кампир катта қанорда ун келтириб эрнинг олдига қўйди.

— Атиги шуми?

— Йўқ, ахир, бу қанордан ун олиб қанча марта сизга нон пишириб берганман!

 

* * *

 

Севишганлар майсалар устида ўтирганча суҳбат қуришарди. Бир маҳал каккуга кўзлари тушиб ундан сўрашди:

— Какку, биз қанча яшаймиз?

— Ку-ку.

— Ие, нега бунча кам?

Шунда какку тилга кириб деди:

— Мен инсоф билан жавоб бердим. Агар мана шу нам жойда ўтираверсангиз, шунчаям яшай олмайсиз.