Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрта тонгданоқ яқин дўстлардан бири ўтмишдаги кўнгилсизликлардан гап очиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Ёмон гапларни миянгизда сақлаб қолмасликка ҳаракат қилинг. Акс ҳолда кун бўйи тушкун кайфият таъсиридан чиқа олмай қийналасиз. Ишда кузатувчан ва сергаклик керак бўлади. Меҳнат таътилига чиққанлар уйдаги шароитига қараб дам олишни режалаштирганлари маъқул. Саломатликни назоратда ушлашни ҳам унутманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 сентябр куни атрофдагиларга ғазабингизни сочиб қўймаслик учун ўзингизни қўлга олишингиз талаб этилади. Тушга яқин кайфиятингиз кўтарилиши, ишларингиз ўнгидан кела бошлаши кузатилади. Муҳаббатда оиласизлар кутган ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга етакчиликка даъво қилишингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Кечқурун узоқ вақт тоза ҳавода пиёда сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам меъёрни билишингизга тўғри келади. Муҳаббатда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Жуфтингиз сизни жондан ортиқ севади ва ҳурмат қилади. Шуларни йўқотиб қўйишдан сақланинг. Рўзғорда қандайдир кўнгилсиз ҳодиса юз бериш хавфи бор. Лекин ваҳима қилишингиз нотўғри бўлади. Бу муаммони хотиржамликда бартараф этиш мумкин. Фақат хоҳиш керак холос. Асабни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 сентябрда наздингизда ҳаёт жуда зерикарлидек туюлади-ю, дуч келган ишга, даврага ўзингизни урасиз. Бировларнинг ишига аралаша бошлайсиз. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопмаслиги кутилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг хушомадлари, мақтовлари, муҳаббати сиз учун камдек туюла бошлайди. Бундай лаҳзаларда ёлғиз қолишингиз керак. Табиат қўйнига жўнаб кетишингиз зарур. Ёлғизликда дам олсангиз, ҳаммаси яхши бўлади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун эрталабдаёқ ҳеч кимсиз жойларга бориб дам олишингиз керак. Шу баҳонада ишларингизни пухта режалаштириб оласиз. Ҳуқуқшунослар, муаллимлар ва ижод кишиларининг омади чопади. Бугунги кун уларники дейилса ҳам хато бўлмайди. Сиз манаман деган йирик кўнгилсизликларни ҳам бир зарб билан йўқ қила оласиз. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига отланади. Сафарингиз унумли ва файзли кечади. Саломатликка алоҳида эътибор беринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 сентябр куни сизни ҳамма яқинларингиз, дўстларингиз сал бўлмаса кафтида кўтариб юрай дейди. Барчага нафақат ақлингиз ва тажрибангизни, балки ҳақиқий инсон эканингизни ҳам амалда намойиш эта биласиз. Оилалилар шахсий ҳаётда фарзандлар тарбияси масаласида бироз асабийлашишлари мумкин. Қариндошлар билан мулоқотда тилга эҳтиёт бўлинг. Бугун мўмай даромад олмаслигингиз ҳақиқатга яқин. Заҳира пулларни эҳтиётланг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун оилада ҳам, кўча-кўйда ҳам бошингиз гина-кудуратлардан чиқмаслиги мумкин. Бунда ўзингиз айбдорсиз. Сиз атрофдагилардан ҳам, оиладагилардан ҳам керагидан кўп нарса талаб қиласиз. Камтарлик деган тушунчани унутиб қўйгансиз. Агар илгариги камтарлигингизга қайта олсангиз, муаммоларнинг барчаси ўз-ўзидан бартараф бўлади-кетади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ҳазил кетмайди. Ўз вақтида муолажа олишингиз шарт.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 сентябрда мартабангиз, ҳурмат-иззатингиз ошиши учун хизмат қилувчи равон йўлга чиқасиз. Бу йўл сизни мартабанинг энг юксак чўққиларига олиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Бугун романтик учрашувлар ва танишувлар сари талпинманг. Барибир омадингиз чопмайди. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингизга янада кўпроқ ва кўпроқ меҳр, муҳаббат ҳадя этинг. Ана шунда муаммо бўлмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун қандайдир фавқулодда ҳолат юзага келиб сизни оғир вазиятга тушириб қўйиши эҳтимолга яқин. Бу ким биландир гап талашиб қолишингизда ўз аксини топиши мумкин. Хотиржамликка кенг ўрин беринг. Керак бўлса, сукут сақланг. Жамоавий ишлардан бош тортманг. Бу ишлар сизга қўшимча даромад ҳадя этади. Тадбиркорлар, бозорчилар ва адвокатларнинг куни туғади. Мўмай даромад ҳам, обрў ҳам сиз томонда бўлади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

3 сентябр куни нимадир ишга қўл уришдан олдин бу иш ҳақида аниқ тасаввур ва маълумотга эга бўлишингиз керак. Шунда ишда унум кўпроқ бўлади. Бугун кайфиятингиз айтарли аъло бўлмайди. Демак, бундай кайфият билан оламшумул ғалабаларга, натижаларга эришишдан умид қилмасангиз бўлади. Муҳаббатда ҳам жасорат кўрсатиб ижобий натижага эришишдан умид қилманг. Ҳаммасини илгариги ҳолича қолдиринг. Агар хизмат сафарига бориш зарурати туғилса, уни бошқа кунга қолдиринг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қовға буржи остида таваллуд топганларнинг кўпчилиги календарга қарамай ўзи учун дам олиш куни эълон қилиши мумкин. Тўғри, дам олиш яхши, бироқ фавқулодда бажаришингиз керак бўлган ишлар қалашиб ётганини ҳам унутманг. Кун давомида ёши улуғларни навқирон авлод асабийлашишга мажбур этиши эҳтимолга яқин. Агар ёшингиз улуғ бўлса, навқирон авлодни тушунишга ҳаракат қилинг. Хотиржамликни қўлдан берманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 сентябрда сиз меҳнат таътилига чиқиш, оиласиз бўлсангиз, идеалингиздаги инсонни учратиш ва у билан бирга денгиз бўйларида дам олишни орзулай бошлайсиз. Оллоҳ яхши ниятга ҳам, ёмон ниятга ҳам кенг ўрин беради. Орзуингиз албатта ҳақиқатга айланишига шубҳа йўқ. Электр токига ишлайдиган ускуналар билан эҳтиёткорона муносабат юритинг. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг. Кўнглингиз кўтарилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади