ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ҚАДИМГИ ОДАМЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Энди-энди одамлар пайдо бўлган пайтлар хусусий мулк деган тушунча умуман бўлмаган.

2. Дунёнинг илк одамлари тошдан қуроллар ясашган. Бундан 2, 4 миллион йил олдин ҳозирги Европа ерларида умргузаронлик қилишган.

3. Қадимги одамлар рўзғор учун мўлжалланган оддий ва кичик буюм билан ҳам учмайдиган улкан қушларни овлай олишган.

4. Ақлий такомилга эга одамлар бундан 10-12 минг йил олдин Шимолий Америкада яшаган. Уларни сапиенслар деб аташади.

5. Неандарталлар 40 минг йил олдин қирилиб кетган.

6. Неандарталларнинг аксарияти териси очранг, малласоч бўлган.

7. Қадимги одамларнинг ватани Африка ҳисобланади.

8. Қадимги одамлар 50 минг йил олдин Ҳинд океани орқали Австралияга келиб жойлашган.

9. Қадимда одамлар биз каби узоқ умр кўрмаган. Уларнинг умр кўриш муддати максимум 40 йилга тўғри келган. Минглаб йиллар ўтгач, одам организмидаги метаболизм секинлашиши туфайли умр кўриш муддати узая борган.

10. Қадимги одамлар илк бор бўриларни қўлга ўргатиб, уларни уй ҳайвони сифатида қабул қилган.

11. Мусиқа ҳам қадимги аждодларимизга бегона бўлмаган. Масалан, яқин-яқинларда археологлар 40 минг йил олдин ясалган найни топишган. Най ҳайвон суягидан ясалган экан.

12. Мамонтларни қадимги одамлар гўшти учун қириб юборган.

13. Ер юзида пайдо бўлган илк одамнинг жағ қисми бизникига нисбатан анча йирик бўлган. Уларнинг тишлари 32 та эмас, аксинча 36 та бўлган.

14. Қадимгилар тақинчоқ ясашни ҳам яхши ўзлаштирган. Улар тақинчоқларни тошга айлантирилган илон териси ва суяклардан ясашган.

15. Олов ёқишни қадимги одамлар бундан 500 миллион йил олдин ўрганган.

16. Улар камон ва ўқни 25 минг йил олдин кашф қилган.

17. Илк одамлар оловга сиғинган.

18. Узоқ Шарқда умр кечирган қадимий қабилалар аъзолари керамика тайёрлаш санъатини 14 минг йил олдин ўзлаштирган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади