Багам оролларида «Дориан» бўрони қутурмоқда. Қурбонлар бор…

0

 

Куни кеча Багам оролларининг шимолий қисмида бошланган кучли бўронлар қутургандан қутурмоқда. Ҳозирнинг ўзида қурбонлар борлиги аниқланди. У етти яшар болакай бўлиб, офатдан қутулиш учун ҳаракат қилган-у, аммо уддасидан чиқа олмай чўкиб кетган. Болакай билан опаси ҳам бирга эди. У бедарак йўқолган.

28 август куни «Дориан» бўрони туфайли Пуэрто-Рикода ёши улуғ эркак ҳалок бўлганди. Бўрон жами 13 мингта уйни вайронага айлантирган. Кучли ёмғир оқибатида автомобил йўллари ва турар-жойлар сув остида қолиб кетган. Ҳозирнинг ўзида аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш масаласида муаммолар юзага келган. 1054 та йўналишга учиши керак бўлган самолётларнинг парвоз муддатини ортга суришга мажбур бўлишган. Атлантик океан ва соҳилбўйи ҳудудларда шамолнинг тезлиги соатига 300 километргача етган.