БАШОРАТЧИ ВАНГАНИНГ УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҲАҚИДАГИ БАШОРАТИ… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Ўтган аср ўрталарида болгариялик машҳур башоратчи Ванга Учинчи жаҳон уруши тўғрисида гапириб ўтган.

Маълумотларга кўра, 1960 йили Ванга собиқ СССР нинг тарқалиши ва Россия давлати тикланишини башорат қилган.

«Ҳозир сизнинг давлатингиз совет иттифоқи деб номланган бўлса-да, — деганди Ванга. — Бир кун келиб Россия давлати яна қайтади. Аммо бу давлат кўплаб катаклизмларни бошдан ўтказади…»

Башоратчининг айтишича, 1990 йилга келиб Россия давлати тараққиёт палласига киради. Одамлар ҳаётида танаффуслар юзага келади. Улар таниб бўлмас даражада ўзгаради. Ер юзида кўплаб табиий офатлар содир бўлади. Ҳайвон гўшти ейишга яроқсиз ҳолга келади. Ёмон одамлар юқори чўққиларни эгаллайди. Ўзгаларни йўлдан адаштирувчилар ва сотқинларнинг саноғи бўлмайди. Инсонийлик туйғулари ўз баҳосини йўқотади. Худбинлик одамлар устидан ҳукмини ўтказади.

Яна Ванга шуни таъкидлаганки, табиий офатлар ҳокимият тепасига «қора подшоҳ» келиши билан бошланади. Ғарбда «икки подшоҳ» пайдо бўлади. Улар ташқаридан қараганда, яқин муносабатлар юритаётгандек туюлса-да, тез орада муносабатларига путур етади. Шимолий Америкада бировнинг қўли билан даҳшатли офат содир этилади. Океан суви қора рангга киради. Уни ичишнинг сира имкони бўлмай қолади. Сув остидаги оқимлар тўхтайди. Шамоллар ер юзига олдин иссиқ ҳаво ва ёнғинларни олиб келади. Кейин ўта совуқ иқлимни ирғитади.

«Учинчи жаҳон уруши, — деганди Ванга. — Шарқда бошланиб, олдинига кичик ҳудудни домига тортади. Кейин бутун дунёни эгаллаб олади ва ана шунда ядро қуроли ишга тушади. Америка қитъаси жуда кўп йиллар яшаш учун яроқсиз аҳволда бўлади. Россияда фуқаролар уруши бошланади. Уни оддий, ҳукумат тепасидагилар ҳуқуқ ва борлиғини ўғирлаган одамлар бошлаб беради. Одамлар кийимсиз, пойафзалсиз ҳолда юра бошлайди. Очлик қутуради. Чироқ ва иситиш имкониятлари йўққа чиқади. Сувнинг нархи олтин нархидан ҳам ошиб кетади. Ер юзидаги ўсимлик ва ҳайвонлар қирилиб кетади.

Унинг кетидан номаълум бир хасталик тарқалади. Ҳатто, соппа-соғлар хасталик таъсирида кўчада кетаётиб ҳам ерга қулайверади. Кўплаб одамлар ўлиб кетади. Кўпчилиги ақл-ҳушини йўқотади. Бир-бирини еб битириш пайига тушишади. Ер юзида одамлар жуда кам қолади. Шундан сўнг ер юзида бирдан тинчлик ҳукм сура бошлайди. Россия ер юзига ҳукмронлик қилади. Янги дин пайдо бўлади. 2040 йилга бориб ростакамига тинчлик, сокинлик ўрнатилади.

Албатта, бу бир башоратчининг тахминлари холос. Аслида бир дақиқадан сўнг бошимизга не савдолар ёки аксинча эзгуликлар ёғилиши ёлғиз Оллоҳга аён. Шундай экан, унинг ўзигагина мурожаат этамиз. Унинг ўзидангина шафқат сўраймиз!

Астағфирилло!!!