Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 4 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 сентябр куни бировларнинг жанжалларига аралашмаслигингиз тавсия қилинади. Бу аралашувнинг охири яхшилик билан тугамайди. Гарчи ҳақиқатни амалда исбот қилишни истаб турган бўлсангиз ҳам ўзингизни босинг. Ишхонадаги юмушларни бажаришда эски усулларингиздан фойдаланинг. Улар сизга албатта наф беради. Шахсий бизнесини очиш ниятида турганлар аввало катта пул йиғиб қўйган бўлишлари керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Агар кунни кулги ва табассум билан бошласангиз, барча ниятларингиз вожиб бўлади. Аъло кайфиятингиз барча ишларингизда ўз аксини топади. Таҳлилга мутаносиб тафаккурингиз ҳаётдаги энг мураккаб масалаларни ечишда ҳам ёрдам беради. Қариндошлар сизни танқид қилса, хотиржам қабул қилинг. Профилактикага эътибор қаратмасангиз, кечқурун турли хасталиклар хавф солиши мумкин. Ёши улуғ ва ўсал ётган қондошлар ҳолидан хабар олинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

4 сентябрда заҳирадаги кучни ишга солишингизга тўғри келади. Ақл билан сарфласангиз, заҳирадаги куч ва имкониятлар кун охирига қадар етади. Ўзингиз яхши тушунмайдиган амалларга қўл урманг. Бугун сизга биринчи навбатда саховатлилик фойда беради. Бусиз муваффақиятларингиз татимайди. Муҳаббатда пухта режа асосида иш тутинг. Кечқурун айримлар олис ёки яқин манзилга сафар қилиши мумкин. Сафарингиз омадли кечади, ишонинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун иш ва молия соҳасида кутилмаган туб бурилишлар кўзга ташланиши мумкин. Агар бирор иш наздингизда жуда оғир туюла бошласа, уни тўхтатинг ва бошқа ишга қўл уринг. Шахсий ҳаётга фақат позитив назар билан боқинг. Албатта яхшилик юз кўрсатади. Кечки пайт жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан киногами, театргами чиқиб келсангиз ҳам зиён бўлмайди. Маданий дам олиш оиладаги муаммолардан қисқа муддатга бўлса-да чалғишда ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

4 сентябр куни негадир йўл қўймаган хатоликларингизни ҳам юракка яқин ола бошлашингиз кузатилади. Бунақаси кетмайди. Ҳазил-мутойибага кенг йўл беринг, енгил тортасиз. Молиявий муаммоларингиз фавқулодда ўзига хос гўзал кўринишда ижобий ҳал бўлади. Қўшимча даромад берувчи ишлар чиқиб қолса, юз бурманг. Организмни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг. Оиласизлар кечқурун романтик танишувни бошдан ўтказишлари кутилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Эрталабдан дўстлар ёки ҳамкасбларнинг гапирган гапларидан камчилик излашга ошиқманг. Йўқса, кун бўйи бошингиз хафагарчиликлардан бўшамай қолади. Йирик харидлардан воз кечинг. Ҳозир пулни бўлар-бўлмасга ишлатадиган вақт эмас. Куз ҳавоси саломатлигингизга салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Кўпроқ витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

4 сентябрда турли ишларга қўл уришингиз кутилади. Ишлар ҳажми жуда кенг кечади. Бу ишларни бажариб орттирадиган янги тажрибангиз келгуси ҳаётингиз, фаолиятингизда ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин. Бугун зарарли одатларни ташлаш ҳаракатлари муваффақиятли кечади. Чекишни, ичишни ташланг ва спортга ошно тутининг. Спорт деганда эрталаблари бажариладиган жисмоний машқлар ва велосипед сайри ҳам сизга етиб ортади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунга нени режа қилган бўлсангиз, барчаси ижобат бўлади. Оғир ишларга қўл уришга тўғри келса, ҳамкасбларни ёрдамга чақиринг. Оилалиларга ташқарида ишқий саргузаштларга берилиш яхшилик келтирмайди. Жуфтингиз хабар топса, кўнгли оғрийди. Бу оғриқлар эса сизга қарғиш бўлиб тегиши муқаррар. Пулларни тежанг, харидлардан воз кеча туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни асранг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 сентябр куни мабодо бирор ерингиз оғриётган бўлса, ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Соғлиқ билан ҳазиллашиб бўлмайди. Врачга мурожаат этинг ва даволанинг. Шунда қисқа фурсатда оғриқлардан халос бўлганингизга ўзингиз ҳам шахсан гувоҳлик қиласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан аҳиллик ҳукм суришини таъминлай олсангиз, шахсий ҳаётингизда муаммо бўлмайди. Жуфтингизни алдаманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун охирига етказилмаган ишларингиз бир дунё бўлади. Тўғри, ҳамкасблар ҳам қараб туришмайди. Албатта ёрдамга келишади. Лекин юз фоиз уларга ишониб қолишингиз нотўғри бўлади. Муҳаббатда суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларни чуқур таҳлилдан ўтказиб олишингиз талаб этилади. Молиявий муаммолардан сира хавотир олмасангиз бўлади. Яқин дўстингиз ёрдам беради. Кечқурун овқатланиш режими ва меъёрларига амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

4 сентябрда хаёлларингиз, фикрларингиз ёруғлик тезлигида ҳаракатланиши кутилмоқда. Булар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда фойда беради. Айниқса, ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Дўстлар билан суҳбат қуришга тўғри келса, эмоциянгизни назоратда ушлашингиз тавсия қилинади. Айримлар дўстлар билан бирга ажойиб бир тадбир ташкил этишади. Бу кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Баъзилар кечқурун оиласидагиларнинг бири билан жанжаллашиб қолиши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кунингиз ҳар доимгидек табассум билан бошланмаслиги мумкин. Юзага келадиган ҳар қандай вазиятга мослашиб туришингизга тўғри келади. Эндигина тадбиркорга айланганларга кун давомида бир-биридан ажойиб таклифлар келиб тушиши кутилмоқда. Кечқурун ошқозон, бўғимлар ва жигарга алоҳида эътибор қаратишингиз зарур бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади