Муниса Ризаева ёлғизми?

0

Ўткир ёлғизлик ёнингизда бағрингизга босиш учун ҳеч ким бўлмаган пайтда эмас, балки энг ўткир ёлғизлик, ҳаттоки, қандайдир космик ёлғизлик одамлар қуршовида бўлсангиз-да, аммо улар сизга бегона, сиз эса улар учун гўё ўзга сайёраликдек туюлган пайтда қалбингизни темир омбир билан қисгандек эзади.
Бирор бир киши олдида барча хазиналарингизни тўкиб сочиб, сирларингизни ишониб баҳам кўрсангиз ва у буларнинг барига бефарқ назар солиб, чарчагандек елкаларини қисганида ҳис этилади. Кимгадир юрагингизни очсангиз ва бунга жавобан у бурнингиз тагида ўз қалбини маҳкам беркитганида. Кимнингдир кўзларига унинг оғриқ қалбига назар солиш учун ва бу оғриқни сал бўлса ҳам енгиллаштириш мақсадида қарашга ҳаракат қилганингизда, ўзингизга жавобан: «Кет», дейишганида ҳис этилади. Ёлғизлик сиз ёлғиз ўзингиз бўлганингизда эмас. Ёлғизлик – сизни хеч ким тушунмаганлигида ҳис этилади.