Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 5 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз осон кечмайди. Аммо ўзингиз ҳам енгилликка талпинмагансиз. Шундай экан, бугунги кунингиз жиддий синовлардан иборат бўлади. Кечки пайт телефон орқали кутилмаган хабар эшитасиз. Айнан шу хабар жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз ривожланишига сабабчи бўлади. Дуч келган таомни истеъмол қилишдан сақланинг. Ошқозонингизга зиён етиши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

5 сентябр куни иш кўплигиданми, керагидан ортиқ куч сарфлашингиз туфайли организмингиз зўриқиши мумкин. Шунинг учун бугун вақт топиб организмни қайта тиклаш ҳаракатига тушинг. Бассейнда чўмилинг, спорт билан шуғулланинг. Агар лотерея сотиб олган бўлсангиз, бугун катта пул ютиб олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Омадингизни синаб кўринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Вақтида қатъий қарор чиқармасангиз, муваффақиятсизликларга дуч келишингиз мумкин. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатига тушинг. Уларда барака мўл бўлади. Раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни ҳамкасблар билан биргаликда жамоавий тарзда адо этинг. Қариндошларингиз сизни танқид остига олиши мумкин. Айб ўзингизда бўлса, баҳслашманг ва хатоларни тузатишга ҳаракат қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

5 сентябрда катта ҳажмдаги ишни бажаришингиз кутилмоқда. Кунни сергаклик ва қувонч оғушида ўтказасиз. Анчадан бери мириқиб дам олишни орзу қилганлар бугун табиат қўйнига йўл олишлари мумкин. Оилавий ҳаётда ҳам ўзингиз ва яқин инсонингизни ҳашамат ҳамда гармониядан маҳрум қилманг. Ўзингиз учун сунъий равишда тўсиқлар қўйманг. Жуфтингиз билан жанжаллашманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун ҳамкасбларингизга нисбатан сизда қулай имкониятлар кўпроқ бўлади. Сифатли ва тез фурсатда бажарган ишингиз учун раҳбарият сизни мукофотга лойиқ топиши ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Муҳаббатда жабрдийдага айланишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Миянгизга ҳадеганда ўрлайдиган хунук хаёллардан фақат астойдил интилиш ва истак ёрдамидагина халос бўла оласиз. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун организмингиз тобланишини таъминланг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

5 сентябр куни заҳирадаги пуллардан тортиб катмонингизгача қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Улар киссавур ва фириб усталари қўлига ўтиб кетишига йўл қўйманг. Хоҳласангиз, ўзингизга ёқадиган буюмлар харид қилинг. Қиз-жувонлар учун бугун гўзаллик салонига бориш, сочини янгичасига турмаклаш, сўнгги мода асосида кийиниш муваффақиятли кечади. Оиласизлар кечқурун бўлғуси умр йўлдоши билан учрашувга чиқади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун озгина таваккал қилсангиз, албатта мукофотини оласиз. Бу кўпроқ ижод кишиларига тааллуқли. Муҳаббатда ажойиб бир таклиф келиб тушади. Бу ҳам сизнинг фойдангизга. Имкониятни қўлдан берманг. Ўзингизни позитив тарафдан кўрсатишга ҳаракат қилинг. Бугун рўзғор ва молия билан боғлиқ муаммолар енгил бартараф этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Фақат ўша лаҳзаларни бир умр эслаб қолинг. Агар йирик харидлардан воз кеча олсангиз, молиявий аҳволингиз бошқаларникидан кам бўлмайди. Хизмат сафарлари, фойдали келишувлар ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари бугун омадли кечади. Кечқурун ёғли ва аччиқ таомлар истеъмолидан тийилинг. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммо юзага келиши ҳеч гап эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

5 сентябр куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ниҳоят қалбингиздаги қайноқ муҳаббатни тан олиб сизга ён беришга мажбур бўлади. Кун давомида дўстларингиз даврасида бўлиб хурсандчилик қилиш ва шу баҳонада дам олиш имкониятлари туғилади. Фақат спиртли ичимлик ичмаслигингиз тавсия этилади. Тадбиркорларнинг иши бугун ўнгидан келмоқчи эмас. Режалаштирилган сафар ҳам ортга сурилади. Бошингиздан ўтадиган барча кўргуликларга файласуфона баҳо беринг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар рақобатчиларни зимдан кузатинг. Улар мудраётгани йўқ. Шунинг учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа амалларда хатоликларга йўл қўйманг. Музокаралар ва мажлислар ташкил этган тадбиркорлар ниҳоятда хотиржамликда иш тутишлари керак. Яқинларингиз билан мулойим оҳангда муносабат юритинг. Йўқса орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

5 сентябрда спортнинг экстремал турларидан, фаоллик талаб қилувчи амаллардан ва жисмоний зўриқишлардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Акс ҳолда улар сизга кўнгилсиз вазиятларни ҳадя этади. Жароҳат олишингиз мумкин. Дўстларингиздан бирининг сизга қарши салбий ҳаракатлари кўпгина вазиятларга очиқ кўз билан боқишга мажбур этади. Оила қурмаганлар кечқурун бўлғуси умр йўлдошини учратиб танишишади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ҳамкасбларингиздан бири оёғингизга болта уриш пайида бўлиши мумкин. Агар айбингиз бўлмаса, сира қўрқмасдан арзирли жавоб қайтараверсангиз бўлади. Қолганини раҳбарларнинг ўзи охирига етказади. Сиз эса вазифангизни сидқидилдан адо қилишда давом этинг. Оилалилар бугун ташқарида ишқий саргузаштларга берилишдан сақланишлари керак. Бу сизнинг атрофдагилар қаршисидаги обрўйингизни тўкади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади