АҚШ синовдан ўтказишни бошламоқда!

0

АҚШ жорий йил охирига қадар бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда қўшма штатлар мудофаа вазирлиги томонидан расмий маълумот берилди. Ушбу “бузғунчи”ларнинг барчаси “Ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги битим”га кўра фойдаланилиши таъқиқланган ракеталар туркумига киради.
Шунингдек, Пентагон ўз баёнотида яқин вақтлар ичида товуш тезлигини ортда қолдирувчи баллистик ракеталар ҳам синаб кўрилишини ошкор этди. Таассуфки, бу турдаги ракеталар ҳам юқорида тилга олинган битимга асосан истеъмолдан чиқарилиши белгиланган.
Эслатиб ўтиш жоизки, АҚШ ўтган йил сўнггида “Ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги битим”дан бир томонлама чиқишини эълон қилган эди.