Бугун Одил Аҳмедов учун ўзига хос кун

0

Ўзбекистон МТЖ бугун ЖЧ-2022 ҳамда ОЧ-2023 саралаши доирасида ўз иштирокини бошлайди ва илк ўйинни сафарда Фаластинга қарши ўтказади.

Мазкур учрашувни Одил Аҳмедов асосий таркибда бошлаш фоизи жуда юқори бўлиб турибди. Агар шундай бўлса, у ҳолда бу Аҳмедовнинг терма жамоа либосидаги юбилей 100-ўйини бўлади. Шунингдек, 31 ёшли ярим ҳимоячи фаластинликар дарвозасини ишғол этадиган бўлса, бу унинг термадаги 20-голига айланади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Фаластинга қарши баҳсда иккита ажойиб натижага эришиши мумкин.