Бугун Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2022 ҳамда ОЧ-2023 мусобақаларининг саралаш баҳсларида ўз иштирокини бошлайди (АНОНС)

0

Бугун, 5 сентябрь куни Осиё минтақасида Қатардаги 2022 йилги жаҳон чемпионати ҳамда Хитойда 2023 йили бўлиб ўтадиган қитъа биринчилиги мусобақаларининг саралаш баҳсларининг навбатдаги босқичига старт берилади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Исроилнинг, Ал-Рам шаҳридаги «Фаисал Ал-Ҳуссеини» стадионида Фаластин термасига қарши 1-тур учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўйин, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади ва уни Фу Минг бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси бу рақиб билан шу кунга қадар уч марта тўқнаш келган. 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги иккала ўйинда ҳам Ўзбекистон бир хил 3:0 ҳисоблари билан ғалаба қозонишган. Тошкентдаги баҳсда Бахтиёр Ашурматов, Владимир Шишелов ва Сервер Жепаров гол уришган. Қатарда, нейтрал майдонда ўтган жавоб баҳсида Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Марат Бикмаев ўз ҳисобига голлар ёзиб қўйишган.

Фаластин билан ўзаро сўнгги баҳсимиз 2014 йил декабрь ойида бўлиб ўтган. Австралиядаги Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида ўтган учрашувда Сардор Рашидовнинг ягона голи Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди – 1:0.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси

09.06.2004 Ўзбекистон – Фаластин 3:0 | ЖЧ-2006 саралаши

08.09.2004 Фаластин – Ўзбекистон 0:3 | ЖЧ-2006 саралаши

13.12.2014 Ўзбекистон – Фаластин 1:0 | Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон ва Сингапур билан ўйинларга бош мураббий 7 нафар легионерни чақиришга қарор қилди. Улар Швейцария, Миср, Марокаш, Кувайт, АҚШ, Португалия (қуйи лигаси) ва Иордания клубларида ўйнашмоқда. Бироқ Нуриддин Оулд Али Швеция олий лигасида фаолият олиб бораётган Аҳмад Авад («Далкурд»), Маҳмуд Эйд («Калмар») ва Мичель Терманини («Торнс»), Словенияда ўйнаётган Жака Иҳбейшеҳ («НК Браво») каби футболчиларни йиғинга чақирмади.

Фаластин – Ўзбекистон

19:00 | «Фаисал Ал-Ҳуссеини» ўйингоҳи.

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой).

Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания).

Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).

Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Маълумот ўрнида, бугун «D» гуруҳидан ўрин олган яна бир ўйин Сингапур ҳамда Яман ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс 16:45га режалаштирилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here