Депутат Кабул Дусов: «Бизга икки кундан буён “рўмол” масаласида юзлаб мурожаатлар бўлмоқда. Халқ таълими, ИИБ, Прокуратура бу нима деган гап?!»

3

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» Демократик партияси депутати  Кабул Дусов ўзининг «facebook» тармоғидаги саҳифасида қуйидаги фикрларини ёзиб қолдирган:

Мактаб кунлари бошланганидан буён Ўзбекистонда қизларнинг рўмол билан мактабга киритилмаётгани тўғрисидаги хабарлар фуқаролар томонидан ёзиб қолдирилмоқда.

Баҳодир Пулатов исмли фуқаро ҳам қизи мактабга рўмолда киритилмагани туфайли депутат Кобул Дусовга мурожаат қилган:

«Бугун ҳамма қатори бизни ҳам қизимизга рўмоли бўйича мактабда директор бошчилигида суҳбат олиб борилган. Ечиб келиши айтилган. Каминани ҳам чақиришди бордим. Директор бошчилигида ўринбосарлари билан суҳбат бўлди. Суҳбат давомида Кабул Дусов га хурматли депутатимизга қўнғироқ қилиб бу масалада ёрдам сўрадим. Телефонда бизни суҳбатимизга қўшилди. Директорга бу харакатлари қонунларимизга тўғри келмаслигини тушинтирди. Бундай харакатлар интернет тармоқларида овоза бўлиб давлатимиз имиджига зарар етказаётганини тушинтирди. Холат анча юмшагандай бўлди. Шундай депутатларимиз бор экан давлатимиз албатта ривожланади. Аллоҳ ўзи асрасин ишларига ривож берсин. Агар яна қаршиликлар бўлса хатто ўзлари шахсан телевидения билан келиб химоя қилишини айтди.

 Шу аснода президентимизни раҳбар ходимларга одамларни рози қилинглар деган гаплари эсимга тушди. Шундай оғзаки панада туриб бераётганларга илтимос ҳалққа президентимизни сиёсатини нотўғри кўрсатишга харакат қилманглар. Расмни қўяман нимаси қўрқинчли кўринг. Ҳеч бўлмаса шундай ҳолатга қаршилик қилманглар. Мактаб формасига мос холатда кийинтирганмиз.»

© Баҳодир Пўлатов

 

3 ФИКРЛАР

  1. Бу ахмоқлар нима учун рўмол ўрашга қаршилик қилаётганлигини ўзлари хам билишмаса керак. Рўмолни ёмон томони йўқ. Балки ХТВ мактаб формасига мос равишда рўмол хам дизайнини хам яратиш керакдир.

  2. Жуда тўғри фикр бир чиройли вариантлардан танланса ёмон бўлмайди.Барибир совуқ тушса ўрайдику ўша рўмолни, ёки қишда бошяланг юрадими.

  3. Катта рахмат сизга Баходиржон.
    Хакикий баходирсиз.
    Хотинини ва кизларини исломий кийинтирганлар хакикий баходирдир.
    Умрингизга оллох умр кушсин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here