Лола: «Кийиниш услуби ҳақида гаплашамизми?»

0

Азизларим, хайрли кун!
Мулоқотимизга бир оз янгилик киритсак ёмон бўлмайди, деб ўйладим. Кийиниш услуби ҳақида гаплашамизми?

Битта нарса турли хил аксессуарлар ёки деталлар билан биргаликда бутунлай бошқача кўринишга эга бўлишини, албатта, билсангиз керак.
Мисол учун, енгил баҳор кўйлаги классик пиджак билан кузги кўринишингизга жиддийлик қўшади 💼 Башанг қизларнинг асосий аксессуари – камар ҳақида унутманг!Ушбу элемент сизнинг кўринишингизни мукаммал қилади ва белингизни ажратиб туради.

Ушбу кўринишда дугоналарингиз билан нонуштага, сўнгра бизнес музокараларингизни ўтказиб, кечки вақт эса, романтик учрашувга боришингиз мумкин.

Ушбу форматни ёқтирдингизми?