Россиянинг мавжудлигини унутишди(ми)?

0

Европа давлатлари ва Россия федерацияси ўртасида ўзаро муносабатлар тобора “совуқлашиб” бораётганлиги сезилмоқда. Илгари бу ҳақда тахминлар келтириш билан чекланилган бўлса, эндиликда аниқ асосларга эга хулосалар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши одатий ҳолга айланди.
Сўнгги “аломат” ҳаммасидан ўтиб тушди. Бир неча кун аввал Польша пойтахти Варшавада Иккинчи жаҳон уруши бошланган кунга бағишлаб ташкил этилган тадбирда иштирок этиш учун Россияга таклифнома юборилмади.
Варшавага Европа иттиффоқининг барча мамлакатлари, ҳатто иккинчи жаҳон урушини бошлаб берган Германия ҳам таклиф этилди, фақатгина Россияни “унутиб қўйишди”. Мезбон мамлакат президенти Анджей Дуданинг Польша учун уруш Собиқ иттифоқ тарих майдонидан чиқиб кетган 1989 йилдагина тугаган, деган баёноти эса Россиянинг нима сабабдан таклиф этилмаганлигига аниқ ва лўнда жавоб бўлди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here