Сурия жангарилари Россия махсус хизмат ташкилотининг бир неча офицери ўлдирилганини маълум қилди…

0

 

Суриядаги «Миллатни озод этиш фронти» жангарилари Идлиб яқинида фронт чизиғидан Ааджаз шаҳрига ўтишга уринган бир неча Россия офицерлари ўлдирилгани ва яраланганини аълум қилган. Эслатиб ўтамиз, бу жангарилар ташкилотини Туркия ўз ҳомийлигига олган.

Сурияда фуқаролар уруши 2011 йил баҳорида бошланган. Бу урушда Сурия президенти Башар Асад армияси мухолифатчи кучлардан иборат жангарилар гуруҳларига қарши жанг олиб бормоқда. Мухолифатчиларни АҚШ ва Европа давлатлари қўллаб-қувватлаяпти. Россия қўшинлари эса Асад армиясига яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here