Украина вазирлар маҳкамаси Киев мэри Виталий Кличкони эгаллаб турган лавозимидан озод этди…

1

 

Бокс бўйича ўта оғир вазнли собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличконинг ўзи бу қарорга жавобан айтдики, президент Зеленский уни ишдан бўшатиб, Киев ҳукмронлигини ўз қўлига олишни мўлжаллабди. Аниқроғи, Киевни икки раҳбар бошқаради. Бири янги мэр бўлса, иккинчиси, яъни, асосийси президент. Нима бўлганда ҳам Владимир Зеленский фаолиятини бошлаганданоқ Кличкони Киев мэрлигидан озод этишни сўраб бир неча марта вазирлар маҳкамасига мурожаат этган. Мана, 4 сентябр куни Вазирлар маҳкамасидагилар бир овоздан Кличкони эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилди. Энди бу қарорга Зеленский имзо чекиши қолди холос. Кличконинг ўрнига эса номзод тайёр. У «1+1» телеканали бош директори Александр Ткаченко ҳисобланади.

 

 

 

 

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here