Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 6 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 сентябр куни шошма-шошарликда қарорлар қабул қилишдан сақланинг. Акс ҳолда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз тайин. Саломатлигингиз ҳақида қайғурсангиз ҳам ортиқчалик қилмасди. Айниқса, сурункали жигар ва ошқозон хасталигига йўлиққанлар бу масалага жиддий ёндашишлари керак. Парҳез тутиш сизга катта фойда беради. Шунда ортиқча вазндан халос бўласиз ва ўзингизни енгил ҳис эта бошлайсиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун яқинларингизнинг нима ҳақида қайғураётгани, нима еб, нима ичаётгани билан қизиқиб кўрсангиз ёмон бўлмайди. Табиатинизга хос худбинликдан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Олди-сотди масаласида жуда эҳтиёт бўлмасангиз, қўшимча моддий мушкулотларга дуч келасиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан изҳорларни, меҳр ва эътиборни дариғ тутманг. Асабни эҳтиётланг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

6 сентябрда имкониятларингиз ва билимингизни яна бир карра тарозига солиб кўринг. Бу янги ишларга ишонч ва қатъият билан қўл уришингизда ёрдам беради. Ишда бўшашиш сизга тўғри келмайди. Жуда кўплаб юмушларни уддалаб улгуришингиз лозим. Шахсий ҳаётингиз ҳақида бировлар миш-миш тарқатишларига йўл қўйманг. Бунга сабаб қолдирманг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши мумкин. Сафарингиз омадли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунги кунингиз югур-югурлардан иборат бўлади. Шаҳар кезиб, қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириш, шахсий муаммоларни ҳал этиш билан банд бўласиз. Интернет ёки почта орқали кўплаб шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ хабарлар олишингиз кутилади. Муҳаббатда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда учрайдиган барча минусларни йўқ қилинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

6 сентябр куни жамоангизда бош қаҳрамон ролини ижро этишингизга тўғри келади. Ҳамкасблар албатта сизга қулоқ тутишади. Жуфтингизнинг ниятини олдиндан пайқай олсангиз, унинг назарида авлиёга айланишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Аммо билинг, бу ниятни фақат сиз ҳақиқатга айлантиришингиз талаб этилади. Режаларингиз ҳақида бегоналарга асло гапирманг. Кўз тегиши мумкин. Кечқурун оила аъзоларингиз билан биргаликда вақт ўтказинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугунги кунни қанча фаолликда ўтказсангиз, мартабангиз шунча тез ошади. Дангасаликка йўл қўйсангиз, кўплаб имкониятлардан маҳрум бўласиз. Саломатлик масаласида бир маслаҳат. Сутли маҳсулотлар истеъмолига ўтинг. Қаҳва ва аччиқ чойдан воз кеча туринг. Шунда ошқозонингиз мамнун тортади, қон босимингиз жойига тушади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Уларни заҳира пулларга қўшиб қўйинг, асқотади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

6 сентябрда атрофдагиларнинг барчасини мақтанг, ҳурматланг, иззат кўрсатинг. Фақат ўзингизни эмас. Оила аъзоларингиз, ҳатто дўстларингиз бўйнингизга миниб олиб уларга моддий кўмак бериш жонингизга тегдими? Характерингизнинг асл қиёфасини кўрсатинг ва ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олдинга интилинг. Агар бировлардан қарз кўтариб қўймасангиз, моддий аҳволингиз меъёрида бўлади. Барча муаммоларни ўз кучингиз билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун ҳаддан ташқари ўзингизга ишониб юборсангиз, зиён кўрасиз. Оғир-босиқлик билан иш тутинг. Айниқса, тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан келишувларга эришиш йўлида тартибли ва камтар бўлишлари лозим. Интеллектуал ўйинлар, велосипедда сайр қилиш бугун ёқимли кечади. Ижод кишилари ҳам бугун зерикишга вақт топа олишмайди. Фойдали таклифлар келиб тушади. Улардан воз кечишнинг сира имкони йўқ.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 сентябр куни қандай ишга қўл урманг, шубҳаларга ўрин бўлмаслиги керак. Агар кимдир интернет орқали янги иш қидириб топиш ҳаракатида бўлса, албатта топади. Ажойиб маошли иш топасиз. Суюкли инсонингизга бугун ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ўтказиб юборманг. Уйқуга ётишдан олдин қатиқ ичиб олсангиз, тушларингиз тотли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Эрталабоқ қилинажак ишлар рўйхатини тузинг ва фойда бермайдиган ишларни ўчириб ташланг. Бугун раҳбарлар билан мукофот пули ёки маош хусусида мулоқотга кириша кўрманг. Қачонлардир кимлардандир қарз олган бўлсангиз, бугун қарзини қистаб келишлари кутилади. Кун давомида хизмат сафарларига чиқиш, тадбиркор бўлсангиз, бизнес ҳамкорлар билан учрашиш ва муҳим ҳужжатлар билан ишлаш амаллари хайрли ўтади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

6 августда қимматбаҳо буюмлар харид қилишдан нари бўлинг. Шунда моддий аҳволингизни яхшилигича сақлаб қола оласиз. Анчадан бери автомобил, уй ёки мебел сотиб олишни мўлжаллаган бўлсангиз ҳам бугун харидларни амалга оширмай туринг. Баъзилар эҳтиётсизлик туфайли инфекция юқтириб олишлари эҳтимолга яқин. Зудлик билан олдини олинг. Керак бўлса, тиббий кўрикдан ўтинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Олдиндан режани пухталаб олсангиз, кунингиз унумли кечади. Бир неча ишга бирдан ёпишманг. Куч ва имкониятларни тежанг. Миянгизга ишингиз билан боғлиқ ғоялар келган бўлса, ўзгаларга ошкор қилманг. Кўпроқ суюқлик ичинг, пиёда юринг. Белни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажаринг. Саломатликни асранг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here