Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди

0

Кеча, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов Марказий ҳарбий округ фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округда янгидан бунёд этилган Ситуацион марказда бўлди. Шундан сўнг замон талаблари асосида жиҳозланган ва барча қулайликларга эга оператив бошқарув пункти, электрон ва бадиий кутубхона ҳамда панарамали мажмуавий отиш тренажёри синфини кўздан кечирди.

Куннинг иккинчи ярмида, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган ҳарбий округ Маданият ва маърифат марказида Ўзбекистон Қаҳрамони ҳаёти ва фаолиятига бағишланган учрашув ташкил этилди. Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбир кутилганидан ҳам мазмунли ўтди. Мулоқот чоғида Самарқанд “Темурбеклар мактаби” тингловчилари, Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази курсантлари, муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Айбек Саидов сўзга чиқди ва Мудофаа вазири ҳамда округ қўмондонлиги номидан самимий тилаклар билдириб, «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродовни давлатимизнинг юксак мукофоти «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан яна бир бор қутлади.

Тадбир давомида оддий аскарлар Шоислом Шохосилов ва Турғун Ражабов томонидан Ўзбекистон Қаҳрамонига ўз портрети совға қилинди.

Шунингдек, бир гуруҳ нафақадаги ҳарбийлар ҳамда ҳарбий округ қўмондони “Мудофаа вазирлиги фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўз навбатида меҳмонга Мудофаа вазири номидан мақтов хати топширилди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here