Брэд Питт қайси спортчига мухлислик қилишини айтди (+видео)

0

Машҳур америкалик актёр Брэд Питт 76 бора ташкил қилинаётган Венеция кинофестивалида қатнашмоқда. Матбуот анжуманида 55 ёшли Питт спорт оламида қайси спортчига мухлислик қилишини ошкор қилди.

«Мен Новак Жоковичнинг мухлисиман», дея сербиялик журналистга жавоб берган Бред Питт.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Жокович айни вақтда эркак теннисчиларнинг жаҳон рейтингида (ATP) етакчи бўлиб турибди.