Бутун Ўзбекистонни ларзага солган жиноятчилар устидан суд бошланди

1

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд бошланган эди.

Бугун, 6 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) ва Хабибулло Нурманов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз)га нисбатан жазо эълон қилинди.

Ушбу иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Икром Муслимов ва судялар О. Арабов, Э. Эргашев раислигида кўриб чиқилди.

Суд жиноий ишни ҳамма тарафлама ва тўлиқ ўрганиб чиқиб Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбоев ва Хабибулло Нурмановларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Жазо муддати махсус тартибли колонияда ўтилади.

1 ТА ФИКР

  1. Odil sud haqiqiy hukumni e’lon qilibdi!!! Barcha qasdan odam o’ldirganlarga shunaqa jaza tayinlanishini hohlardim. Afsuski ba’zi bir qasdan odam o’ldirganlarga yengil jazo berilayapdi 5-6 yil, transport vositalaridan odam urib yuborganlarga kamida 15 yil qamoq jazosi berilishi kerak ammo ularga 3-4 yil berilayapdi holos.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here