Дунё олимлари Учинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлувчи учта факторни келтириб ўтишди…

0

 

Дунёдаги кўзга кўринган экспертлар, олимлар анчадан бери Учинчи жаҳон уриш тўғрисида баҳслар ташкил этиш, башоратларни илгари суриш кабилардан бўшамай қолишди. Шубҳасиз, бунга уларда жиддий сабаблар бор. Яқинда экспертлар дунёдаги учта фактор Учинчи жаҳон уруши бошланишига туртки бўлиши мумкинлигини айтиб ўтишди. Демак, биринчи фактор шуки, киберҳужумлар Учинчи жаҳон урушини бошлаб бериши мумкин. Яъни, қайсидир хакер арзирмас ҳаракати билан кейинчалик назорат қилиб бўлмайдиган ядро қуроли ишга тушишига сабабчи бўлиши мумкин. Бу дунёда фаолияти тақиқланган жангари каллакесарлар гуруҳларидан бирининг хоҳишига кўра амалга оширилади.

Иккинчи фактор АҚШ ва Хитой ўртасида давом этаётган иқтисодий ва савдо уруши ҳисобланади. Ҳозир иккала давлат ҳам ён беришни исташ уёқда турсин, имкон доирасида бир-бирини синдириш ниятида санкциялар алмашиш билан банд. Худди шу қарама-қаршилик оқибатда совуқ уруш бошланишига олиб келиши ҳеч гап эмас.

Учинчи фактор бу Шимолий Корея ҳисобланади. Ғарбни кўришга кўзи бўлмаган Ким Чен Ин исталган вақтда ядро урушини бошлаб қолиши эҳтимолга яқин.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here