Эктор Купер шогирдлари ЖЧ-2022 саралашидаги кейинги баҳсларни қачон ўтказади?

0

Кеча, ЖЧ-2022 ҳамда Осиё-2023 мусобақаларининг финал босқичига чиқиш учун саралаш ўйинларига старт берилди. «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон МТЖ сафарда Фаластинга қарши тўқнаш келиб, сенсацион тарзда тарихда илк бора рақибларига мағлуб (0:2) бўлди.

Демак, Ўзбекистон термаси 9 сентябрда бўлиб ўтадиган 2-тур ўйинлар вақтида дам олади. Ўша куни Эктор Купер шогирдлари Иорданияда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Шундан кейин, октябрнинг 10 санасида Ўзбекистон саралашдаги навбатдаги ўйинни Тошкентда Яман билан ўтказади. Кейинги турда эса улар меҳмонда Сингапурга қарши ўйнашади. Биринчи даврани якунлаб берувчи учрашувда эса «оқ бўрилар» гуруҳ фаворити Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келишади.

Тўлиқ тақвим эса қуйидагича: