ГИЛОСНИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДАСИ…

0

 

Дунё тиббиётида беҳуда гилосни «Ширин дори» деб аташмайди. Унинг таркибида В, А, С и РР витаминлари бисёр. Гилос жуда кучли антиоксидант ва иммунитетни кўтарувчи қурол ҳисобланади. Организмни турли радикал бактериялардан тозалайди. Қон айланишини меъёрда ушлаб туради.

Агар сизнинг терингизда муаммо бўлса, гилосдан маска қилсангиз, муаммо тез орада ижобий ҳал бўлади. У организмни турли хавфли заҳарлардан, қонни зарарли моддалардан тозалашда тенгсиздир.

У ошқозон фаолиятини яхшилайди. Ич қотишидан азоб чекаётганлар учун ҳам гилос истеъмоли тавсия этилади. Юзга тошувчи ҳуснбузарлар ва шу каби ярачаларни ҳам гилос ёрдамида йўқ қилса бўлади. Жигар фаолиятини яхшилайди. Буйрак, гипертония, артрит, ревматизм, камқонликда гилос асосий дори вазифасини адо эта олади. Гилосни нафақат шундайлигича, балки мураббо кўринишида, қуритилган ҳолда ҳам истеъмол қилиш мумкин. Чунки у қандай кўйга солманг, ўзидаги шифобахшлик хусусиятларини йўқотмайди.

Саломат бўлинг!

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here