Ҳиндистондаги шахматчиларимизда илк олтин медал

0

Ҳиндистоннинг Дели шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

11 ҳамюртимиз ҳам ушбу мусобақада қатнашишмоқда.
Халқаро Шахмат академияси матбуот хизматининг маълумотига кўра, ФИДЕ тоифасидаги спорт устаси, Халқаро шахмат академияси тингловчиси Абдураҳмонов Муҳаммадали рапид йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритди. Марат Жумаев мураббийлигида мусобақага тайёрланган ҳамюртимиз, 7 турлик мусобақада 5,5 очко жамғариб 18 ёшгача бўлган шахматчилар орасида мутлақ ғолиб бўлди.
Мусобақалар 11 сентябрга қадар давом этади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here