Машҳур актёр Валентин Гафт инсультдан сўнг шол бўлиб қолди…

0

 

Ҳозирги пайтда Гафт ҳануз касалхонада қолдирилган. Ўгай ўғли унинг ёнида. Унинг айтишича, инсультдан кейин Гафт ўнг томонини ишлата олмаяпти. Деярли тилдан қолган. У билан палатада логопед шуғулланмоқда. Логопет айтдики, актёрга у рол ижро этган фильмлар қўйиб бериляпти. Шу йўл билан руҳий аҳволи меъёрда бўлишини таъминлашга ҳаракат қилишяпти. Гоҳида гапиряпти. Лекин тўлақонли эмас. Умуман оладиган бўлсак, актёрнинг аҳволи оғир. Бунинг устига рафиқаси Ольга Остроумова эрининг ҳамкасбларини ҳам, таниш-дўстларини ҳам палатага киритмаяпти. Бу ҳам беморнинг аҳволи оғирлаша боришига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Валентин Гафт актёр, шоир ва ёзувчи. У фаолияти давомида «Малина виноси», «Гараж», «Данте кўчасидаги қотиллик» ва шу каби кўплаб фильмларда яратган образлари орқали миллионлаб мухлисларнинг эътиборини қозонган. Ҳозир актёр 84 ёшда.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here