МУАЛЛАҚЛИК ҲОЛАТИ САРАТОН ТЎҚИМАЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛАДИ…

0

 

Сидней технология институти олимлари ўтказган тадқиқотлар муаллақлик ҳолати саратон тўқималарини йўқ қилиши муқаррарлигини кўрсатиб берди. Олимлар ҳозирча кўкрак, тухумдон, ўпка ва бурун қисмида пайдо бўладиган саратон хасталиклари билан чекланишди. Улар ташкил этган изланишлар натижасида муаллақлик ҳақиқатан юқорида номлари айтиб ўтилган саратон тўқималарини 90 фоизга йўқ қилиши аниқланди. Тўғри, олимлар саратонга йўлиққан беморларни орбитага олиб чиқиш ниятидан йироқ. Аксинча, уларнинг ўзи яқин вақтларда Халқаро Фазо станциясига чиқиб, тадқиқотларни давом эттиришади. Олимлар орбитада муаллақлик ҳолатини сунъий ҳолда пайдо қилувчи дори воситалари яратиш масаласида иш олиб боришади. Агар ниятлари амалга ошса, бу дори воситалари ишлаб чиқарилиб, клиник синовларга жалб этилади.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here