Қария ва ўғли (Ибратли воқеа)

0

Айтишларича, бир одам йигирма беш ёшли ўғли билан поездда келар экан, дераза олдида ўтириб келаётган йигитнинг юзидаги ҳаяжони сезилиб турар эди. У, қўлини деразадан чиқариб шамолнинг қандай келаётганини ҳис этди ва:
– Дадажон, ҳамма дарахтлар орқамиздан югуриб келаяпти!,– деди.
Қария ўғлининг қувонишини кўриб жилмайди.
Уларнинг ёнларида ўтирган эр ва хотин ота билан ўғил ўртасидаги суҳбатни эшитиб, бир оз бўлсада ҳайратга тушдилар:

– Наҳотки, йигирма беш ёшга кирган йигит ёш боладек бўлса?!
Баногоҳ, йигит яна қичқириб:
– Дадажон, қўчадаги ҳаволарни қаранг! Булутлар ҳам поезд билан бирга кетаяпти!,– деди.
Эр ва хотин йигитнинг гапларидан яна ҳайратланишди. Бирдан ёмғир ёға бошлади. Ёмғир томчилари йигитнинг қўлига тушиб, йигитнинг юзлари қувончдан порлаб кетди ва яна бир бор қичқириб:
– Дадажон, қаранг, ёмғирлар ёғиб, қўлимга ҳам тегди!,– деди.
Бу ҳолат эр ва хотиннинг сабрини тугатди ва улар қарияга юзланиб:
– Нега докторнинг олдига бориб, фарзандингизни даволатмайсиз?,– дейишди.
Уларнинг гапларини эшитган қария:
– Биз касалхонадан келаяпмиз. Бу ўғлим ҳаётида биринчи марта кўзи очилиб, дунёни кўрмоқда!,– деб жавоб берди.

Барча ҳақиқатларни билмай туриб хулоса чиқарманг!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here