Қозоқ қизини 14 эркак зўрлаган. Оқибатда у фарзандни дунёга келтирган. Полиция эса бу фожиага кўз юмган…

0

 

Қозоғистонлик адвокат Айман Умарова мамлакат президенти Қосим Жомарт Токаевга расман мурожаат этиб, бир жиноят ишини ўз назоратига остига олишини сўради. Адвокатнинг айтишича, Кустанай вилояти Орқалиқ туманидаги овулда бир қизни 14 нафар эркак зўрлаган. Кейинчалик қиз фарзандни дунёга келтирган. Бу фарзанд кимдан эканини ёлғиз худонинг ўзи билади. Аммо полиция ҳануз айбдорларни қамоққа олиш ҳақида ўйлаб кўрмади. Улар озодликда.

— У ярамаслар, — дейди адвокат ўз мактубида. — Яна қайсидир бир бегуноҳ қизнинг ҳаётини заҳарга айлантирмасликларига ким кафолат беради? Бизда суд тизими, полиция тизимини буткул янгилаш керакка ўхшайди. Токи адолат оёқости бўлмасин. Илтимос, шу ишни ўз назоратингизга олинг!..

Шу мактубида Умарова яна бир воқеага тўхталган. Унинг айтишича, Туркистон вилоятига қарашли Сарыагаш туманидаги интернатда 13 яшар болани шу ерда ўқийдиган ёши катта тарбияланувчи бир йил давомида зўрлаб келган. Интернатдаги болалар у шўрликни масхаралагани масхаралаган. Лекин бирор одам чиқиб, бу иш полиция, прокуратура, суд тизими доирасида кўриб чиқилишини таъминлаётгани йўқ. Адвокат бу ишни ҳам шахсан президент кўриб чиқишини сўраган.

Оксана Скибан, Нур-Султан

Zakon. kz

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here