Сирдарёда 57 ёшли эркак мактаб ўқувчисини зўрламоқчи бўлди

0

Сирдарёда 57 ёшли эркак 15 ёшли мактаб ўқувчисини зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.

Эркак ўқувчи қизга қўшни бўлиб яшайди. Қизнинг айтишича гумонланувчи уй деворидан ошиб тушиб, уни урган. Шундан сўнг эркак қизинг кийимларини йиртиб, зўрламоқчи бўлган. Қизнинг бақирган овозидан кейин атрофдан одамлар етиб келган. Шу пайт гумонланувчи қочиб кетмоқчи бўлган ва бунга қўшнилар йўл қўймаган. Сўнгра у ҳуқуқ тартибот органи ходимларига топширилган. Қиз шифохонага ётқизилган.

«Қизнинг ота-онаси кар соқов. Гумонланувчи қизнинг бақирганини ота-онаси эшитмайди, деб ўйлаган. У қизни хонага қамаб қўйган ва зўрламоқчи бўлган. Яхшиям овозни биз эшиттик ва ёрдамга етиб келдик», – дейди қизнинг қўшниларидан бири.

Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

everyday.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here