Туркманистон аҳолиси оммавий тарзда Россияга кўчиб ўтиш ҳақида ариза ёзмоқда…

0

 

Айтишларича, Ашхободдаги Россия элчихонаси ёнида ҳар куни юзлаб туркманлар навбатда туриб, Россия ҳукумати ишлаб чиққан давлат дастуридан унумли фойдаланган ҳолда бу мамлакатга кўчиб ўтишга интилмоқда. Бу дастур бўйича Россияга кўчиб ўтганлар учун орқага йўл йўқ. Яъни, ватанга киритилмайди. Бундан ташқари, Туркманистон раҳбарлари аҳоли вакилларининг Россияга кўчиб ўтишига гўёки қарши. Давлат ташкилотлари керакли ҳужжатларни беришдан бош тортмоқда ёки бу жараён чўзилгандан чўзилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июнида Туркманистон ҳукумат раҳбарлари 40 ёшга етмаган фуқароларга мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйган. Бунга улар айрим вилоятларда ишчи кучи танқислиги кўзга ташланганини сабаб қилиб кўрсатишганди.

pravda.ru

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here